Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойдан Олмаотага 171 қозоғистонлик ва 40 қирғизистонлик олиб келинганини хабар қилди. Уларнинг бари коронавирусга боғлиқ Хитойдан чиқиб кетишди.
Самолёт Олмаотага 13-февраль куни соат 7:00да қўниб, қирғизистонликлар Бишкекка жўнатилган.
Аввалроқ Қирғизистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги 28-январдан бошлаб Хитойдан Қирғизистонга 634 киши қайтиб келганини хабар қилган. Уларнинг ичидан 552 киши уй шароитида тиббий кўрикка олиниб, яна 82 нафари тиббий масканларда карантинга жойлаштирилган.
«Уханнинг ўзидан келганлар обсервацияга жойлаштирилди. Улар 18 киши. ХХРдан келганларнинг бари бир неча кун ҳароратнинг бор йўғига текшрилмоқда. Ҳозирги кунда коронавирусда шубҳаланилган одамлар йўқ», — деб билдирилди муассасадан.
Хитойда коронавируснинг чиқиши сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги эпидемиология хизматининг қошида бетўхтов алоқани йўлга қўйди. Қуйидаги телефон рақамлари орқали консультация олиш мумкин: 0312323055, 0312323202, 0550033607.
Хитойдаги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳри бунгача маълум бўлмаган коронавируснинг ўчоғи бўлиб қолди. Бугунги кунда бу касалликдан камида 1300 киши ҳалок бўлиб, 60 мингдан ортиқ юқтирув ҳолати рўйхатга олиниб, 6 мингга яқин киши тузатилган.
Хитой хукумати 11 млн одам яшаган Ухань шаҳрини карантинга ёпиб, шаҳардаги темир йўл ва авиа рейсларни бекор қилиб, шаҳар ичидаги транспортни тўхтатган.
Янги вирусни юқтириш ҳолатининг бари Хитой ҳудудида аниқланган, аммо юқтирганлар бошқа ўлкаларда ҳам топилмоқда: Тайланд, Вьетнам, Сингапур, Япония, Малайзия, Жанубий Корея, Кот-д'Ивуар, Тайвань, Непал, Франция, Финляндия, Германия, АҚШ ва Австралия.
Бундан ташқари, Япониянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Diamond Princess круиз лайнерида янги вирусни 218 юқтириш ҳолати қайд этилганини хабар қилган.
20-январда лайнер Япониянинг Йокогама шаҳридан Кагосима — Гонконг — Окинава рейси бўйича икки ҳафталик круизга жўнаган. Круиз 4-февралда тугаши керак бўлган. Аммо Гонконгнинг соҳилига чиқиб бориб келган йўловчи коронавирус юқтириб олгани аниқланган.
Круиз лайнери 3-февралда Йокогаманинг портида йўловчиларнинг барини текшириш учун рейдга қолган. Япониянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги лайнерни 14 кунлик карантинга қолдиришни талаб қилган.
Япония ҳукумати йўловчиларнинг айримларига, агарда уларда коронавиручнинг асоратлари топилмаса лайнердан кетишга рухсат берган. Сув кемасининг бортида 2666 сайёҳ ва 1045 экипаж аъзоси бор.
Жаҳон соғлиқни сақлаш (ЖСС) ташкилоти 31-январда коронавируснинг янги тури тарқаган Хитойдаги пневмониянинг чиқишини халқаро аҳамиятдаги фавқулотда ҳолат деб эълон қилган.
Балтимордаги Жон Хопкинстин университетининг қошидаги тизимли тадқиқотлар маркази коронавируснинг тарқалишини доимо янгиланиб турувчи статистикаси бўлган сервис ишлаб чиққан — Wuhan Coronavirus (2019-nCoV) Global Cases (by Johns Hopkins CSSE).
Унда вирус юқтириб олганларнинг ва касалликдан ҳалок бўлганларнинг сонини кўриш мумкин, шунингдек вируснинг ўлкалар бўйича тарқалиши даражасини кузатиб турса бўлади.