Уральск — Қозоғистоннинг шимоли-ғарбидаги чегарага яқин тарихий шаҳар ҳамда Россияга борувчи йўлдаги муҳим ўтказиш пункти. Бу ер қирғиз рақамидаги оғир юк машиналари ҳайдовчиларининг бош оғриғига айланган, чунки улар текширувни кутиб ҳафталаб туриб қолишади.
Агар божхона ходимлари маълумот базасидан ҳайдовчиларнинг рақамларини ёки юк ташиш бўйича ҳужжатларини тополмай қолса, у ҳолда улар қайта Бишкекка, Қирғизистон пойтахтига қайтиб келишга мажбур бўлишларини билишади. Бу эса 2500 километр йўл дегани.
“Улар умумий базадаги тизимда юкни кўрмай қолган ҳолатлар жуда кўп бўлган, улар бизни қайта ортга жўнатган вазиятлар ҳам бўлган”, — дейди Қирғизистон савдо палатасининг вакили Талантбек Маткерим ўғли. У сут маҳсулотларидан бошлаб пахтага қадар турли нарсаларни экспорт қилган компаниялар билан ҳамкорилик қилади.
Юкни етказишни кечиктириш қимматга тушиб қолиш мумкин, бу айниқса тез бузилувчи маҳсулотларни ташиганларга тегишли. Маткерим ўғли OCCRPнинг журналистларига хабар қилишича, бу масала қирғиз юк машиналаригагина салбий таъсир қилади. Мамлакатнинг Россия, Қозоғистон ва Белорус билан бирга ЕОИИга аъзо бўлиши — бундай вазиятни туғдирмаслиги керак.
Ҳал қилиш йўли топилгандек сезилган. Қирғизистон 2015 йили умум иқтисодий ҳудудга киргандан кейин, Россия камбағалроқ ҳамкорига яхши ривожланмаган назорат, божхона ва ахборот қурилмаларининг янгилашга 200 млн доллар грант берган. Деярлик 12 млн доллар Қирғизистон транспорт ва коммуникация вазирлигига кетган — муассаса 68 давлат агентлигини боғлаб, умумий маълумот базаси орқали иттифоққа кирган бошқа ўлкалардаги ҳамкасблари билан алоқани узлуксиз сақлаб туриш учун ахборот алмашиш тизимини тузиши керак эди. Товар қўшни ўлкаларга муаммосиз ўтиб туриши учун тизим лицензияга ҳамда санитария назоратини кузатиб туриши лозим эди.
Аммо тўрт йил ўтгандан кейин Қирғизистоннинг кўрсата олгани — бу самарасиз божхона маълумот базаси, давлат харидларининг бир неча хўжакўрсинга қилингани каби суриштируви ва собиқ амалдор Эрнис Мамиркановга қарши ниҳоясига етмаган тўрт жиноят иши. Бир вақтларда транспорт ва алоқа вазирининг ўринбосарлик хизматини бажарган Мамирканов давлат маблағларини сарфлаш ва уларни тузишдаги хатоликларда айблангандан кейин Қирғизистондан чиқиб кетган.
OCCRPнинг Қирғизистондаги ҳамкори бўлган “Клооп”нинг қўлига теккан ҳужжатлар, Мамирканов қонунда кўрсатилган процедураларни бузиш билан тендер ўтказмай туриб қандай қилиб келишувларни тузганини батафсил кўрсатиб туради. Шунингдек, бу ҳужжатлар вазирлик тўғри келмайдиган жиҳозни ва дастурларни қимматлатилган қиймат билан сотиб олганлигини, ҳатто баъзан эгалик қилиш тузими очиқ бўлмаган компаниялардан сотиб олганини кўрсатади.
Мамирканов бу материалга нисбатан изоҳ бериш бўйича кўплаган сўров хатларига жавоб бергани йўқ. Бош прокуратура унга қарши икки жиноят иши тўхтатиб турилганини, чунки Мамиркановнинг қаерда экани номаълум бўлаётганини тасдиқлади.
Шубҳали келишувлар
Аввал Мамирканов маҳаллий медиа ва нодавлат ташкилотларда ишлаб, бир вақтларда миллий рақамли телевидениесини (ишга ошириш муддати икки йилга кечиккан лойиҳа) киргизиш бўйича ҳукуматга консультация бериб юрган.
Мамирканов вазирнинг ўринбосари бўлиб тайинлангандан ярим ўтгандан сўнг уни умумий божхона маълумот базасини ўрнатиш бўйича йирикIT лойиҳани назорат қилишга тайинлашган. 2015 йилнинг октябрида ташаббусни журналистларга тушунтирар экан, Мамирканов тизим 2016 йилнинг ўрталарида ишга тушиб қолади деб билдирган.
“Бизда Евросиё иқтисодий иттифоқнинг талабларига ва электрон ҳукумат қуриш миллий мақсадларга мос келган тўлақонли алоқа электрон тизимимиз бўлади”, — деган у ўшанда.
Аммо Мамирканов журналистларга, ҳукумат ички суриштирув ўтказгунга қадар уч ой аввал келишув тузиш бўйича қарорлар “лойиҳани амалга оширишга хавф туғдиради” деган хулосага келганини айтиб бермаган.
2015 йили таркибига ички разведка, рақамлаштириш, иқтисодий ва транспортга масъул амалдорлар кирган ҳукуматнинг ишчи гуруҳи бир қатор муаммоларни белгилашган ҳисобот тайёрлашган: унинг ичига Мамиркановнинг процедура ҳамда қоидаларни қандай бузгани ҳам айтилган.
Ишчи гуруҳнинг суриштирувига кўра, вазир ўринбосари умумий қиймати тахминан 9,3 млн долларни ташкил қилган келишувга қўл қўйган. Айрим ҳолатларда у мажбурий тендер жараёнини ўтказмаган, у буни лойиҳанинг махфийлиги билан изоҳлаган.
Ишчи гуруҳни бундай далиллар ишонтирмаган. Мазкур ҳисоботда бари бир ҳам ахборот тизими орқали ҳеч қандай махфий маълумотлар ўтказилмаслиги керак эди деб ёзган.
Амалдорлардан иборат гуруҳ Мамирканов жиҳозни қандай нархлар билан сотиб олганини текшириш учун аудитор ёллаган. Аудитнинг хулосаси билан тузилган ҳисобот ошкор қилинмаган, аммо унинг муаллифлари келишимда кўрсатилган қийматлар тахминан 20 фоизга қимматлатилган деган хулосага келишган — бу ҳақда ҳукуматдаги яширин қолишни истаган манба хабар қилди. Чунки унинг ички суриштирувни муҳокама қилиш ваколати йўқ.
Баҳоларнинг қимматилгани лойиҳага хавф туғдирган ягона масала бўлмаган. Суриштирув сотиб олинган ускуналарнинг технологик спецификацияларида жиддий муаммоларни аниқлаган.
Масалан, Мамирканов RRC Central Asia компаниясидан қўшни Қозоғистонда рухсат берилган, аммо Қирғизистонда авторизацияланмаган шифрлаш воситасини қўлланувчи ускунани сотиб олишга буюртма берган — шу билан бирга уни қўлланиш мумкин бўлмаган.
Шундан кейин лойиҳа янги тузимга, аниқроғи ахборот технологиялари ва алоқа давлат қўмитасига ўтиб кетган. 2016 йили бу муассасада ички хизмат хати ёзиб, унда Мамирканов ускунани етказиш бўйича келишувга шаҳсан ўзи қўл қўйган деб ёзган. Хатда лойиҳанинг кейинги фазасига жавоб берувчи давлатга қарашли “Транском” ишхонаси бу ускунани қабул қилишдан бош тортган, натижада тизимнинг ишга кириши жилдирилган деб ёзилган.
Пулни ким олган?
Жами бўлиб Мамирканов 12 компания билан келишув тузган. Пулларнинг кўпини олган беш компаниянинг ичидан иккиси офшорлар билан боғлиқ ва эгалари аниқ кимлиги очиқ-ойдин эмас.
Яна иккиси Қирғизистоннинг Бош прокуратураси қўзғаган жиноят ишида фигурант бўлган. Бундан ташқари яна бир компания олий мансабли амалдорнинг қариндошига тегишли.
Энг йирик пудратчи RRC Central Asia компанияси бўлган. RRC йирик халқаро компаниясининг Қозоғистондаги филиали бир қисми Қирғизистонда қўлланишга яроқсиз ускуна учун 3,6 млн доллар олган. Компаниянинг эгалик қилиш занжири икки рус IT-инвесторлар билан алоқаси бор бўлган Кипрдаги ҳамда Британиянинг Виргиния оролларидаги офшор компанияларига олиб боради. Ҳукумат тадқиқи бу компанияга 1,2 млн доллар ортиқча тўланган деган хулосага келган. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбадан ва OCCRP ўтказган келишувнинг таҳлилидан маълум бўлган. RRS Central Asia изоҳ бериш бўйича кўплаган сўровномаларга жавоб бергани йўқ.
Мамирканов ускунани 2,2 млн долларга етказиш келишувини тузган Ultra-X компанияси Investcom компаниясига тегишли,Investcom эсаHarwich Commerce Limited ҳамда Kenneth Trade Corp. Компанияларига тегишли — бу икки компания Британиянинг Виргиния оролларида Россиянинг консалтинг фирмаси қатори рўйхатга олинган.
Kenneth Trade Corp. 2001 йили рўйхатга олинган. Берувчи акцияларига — махсус сертификатнинг эгасигина компанияга эгалик қилади. Бу мулк эгаси доимо яширин қолишини англатади.
Аудитга кўра, МХДҚнинг антикоррупция хизмати тарафидан солиқдан қочишга шубҳаланилган Ultra-X компанияси 300 минг доллар ортиқча тўлаган. Бошида журналистнинг қўнғироғига жавоб берган компаниянинг бошқарувчиси изоҳ бериш илтимосномаларига жавоб бергани йўқ.
Қирғиз тадбиркори Кубаничбек Шейитов эгалик қилган Inter Alliance Ltd компанияси бир кун ичида умумий қиймати 1,7 млн долларга тўрт келишув тузган. У сервер ва дастурий таъминотларни олиб келиши керак эди. 2017 йили Бош прокуратура очган жиноят ишига кўра, бу компаниянинг хизмат ҳаққи 250 минг долларга қимматлатилган. Шейитов изоҳ бериш бўйича кўплаган сўровномаларга жавоб бергани йўқ.
Бошқа пудратчи, Eurasia Telecom Group компанияси Қирғизистонда 263592 долларга келишим тузгунга қадар атиги икки ҳафта аввал расмийлаштирилган. У IT-ускуналарини олиб келиб, бу ускуналар ўрнатилиши керак бўлган ҳукумат биносини таъмирдан ўтказиши керак эди. Бош прокуратура кейинчалик таъмир келишувининг қиймати қимматлатилган, бу компанияни расмийлаштирган Фархад Гадеев товламачи бўлган деган хулосага келган.
Бошқа жиноят ишида Бош прокуратура Eurasia Telecom билан тузилган келишув деярлик 80 фоизга қимматлатилган деб тахмин қилган. Хизмат ёзишмаларига кўра, бу компания Қирғизистонни божхона иттифоқининг маълумот базаси билан боғлаган портални бошқариши учун Мамирканов унга яна 190 400 доллар тўлашни истаган. Транспорт вазирининг буйруғига кўра, бу ишнинг устида ҳукуматга тегишли “Транском” компанияси ишлаши керак эди.
Суд 2018 йилнинг март ойида бузишларга таяниб, Eurasia Telecomдун электр алоқа хизматларини кўрсатишга лицензиясини чақиртириб олган.
Гадеев қандайдир бир бузишларни инкор қилиб, ўзини адолатсиз тазйиқнинг қурбони деб ҳисоблайди. У келишимлар ҳақида батафсил саволларга жавоб бергани йўқ.
Яна бир қирғиз компанияси, Ermex Group, қандайдир бир ҳуқуқ бузарликларга айбланмаган. У божхона маълумот базасини техник қўллов, сервер, компьютер, дастурий таъминотни етказиб бериш бўйича 727 700 долларга келишим тузган. Ўша вақтда акаси президент администрациясининг етакчиси бўлиб турган компаниянинг эгаси Эрмек Ниязов журналистларга берган интервьюсида келишимни тендер орқали ютиб олганини айтган. У тасдиқловчи ҳужжатларни беришни таклиф қилгани билан уларни ўша бўйи жўнатгани йўқ.
Муддатидан кечикиш
2016 йилнинг июль ойида Қирғизистоннинг ҳукуматида қайта тизимлаштириш бўлиб, ахборот тизимларининг лойиҳаси устида ахборот технологиялари ва алоқа давлат қўмитаси ишлай бошлаган. Бир ой ўтгандан кейин давлат хизматига деярлик икки йил ишлаган Мамирканов истеъфога кетган.
Ўша йилнинг ноябрь ойида ҳукумат биринчи марта Мамикановга қарши жиноят ишлари ҳақида эълон қилган. Ҳукумат уни “хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш”, “Қирғиз Республикасининг манфаатларига қарши келган” давлат харидларини юргизишга ва келишимларни тузишга айблаган. Шундан кейин собиқ мақомли бўлиб қолган амалдорга бошқа жиноят ишлари ҳам қўзғалган.
Прокурорлар ишда россиялик “Сигма” компаниясини ҳам таъкидлаб ўтишган. Бу компания билан божхонадаги санитария назорат тизими учун дастур ёзишга келишув тузилган. “Сигма” компаниясининг вакили Александр Староскольский транспорт вазирлигининг хизмат ҳақини тўламай қўйгани учун судга берган. УOCCRPининг журналистларига айтиб беришича, лойиҳани бошқаришдаги “тўлиқ тажрибасизликни” очиқлашни истаган.
“Мен Қирғизистондаги давлат бошқарувининг сифати паст даражада деб айта оламан, — дейди Староскольский. — Тўлиқ тартиби йўқ жуда паст квалификация”.
Давлат воситаларини самарасиз бошқарув ва мақсадсиз сарфлаш айбларига қарамай, тизим мўлжалланган ишга бериш муддатидан кейин бир неча йилдан сўнггина майда-чуйдалаб тўплаган. “Сигма” тизимдаги охирги звено — санитария инспекцияси учун дастурни 2016 йилнинг охирига қўйган.
Аммо 2013 йили қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг экспортёрлори қатори аниқланган 167 қирғиз ширкатининг ичидан 63 ширкатгина бугунги кунда чегара орқали тўсиқсиз санитария назоратидан ўта олади. Демак қирғиз ишлаб чиқарувчилари учун бугунги кунда ҳам божхона иттифоқининг умум бозорига кириш имконияти чекланган.
Савдо палатасидаги Маткерим ўғлининг айтишича, тизимнинг кечикиши ва тўлиқ ишламаслиги қирғиз ишлаб чиқарувчиларига икки томондан зарба берган. Экспортчиларнинг айтишича, тўлиқ етилмаган божхона инфраструктураси улар учун ҳақиқий тўсқинлик бўлган, аммо айни вақтда ўлкага иттифоқнинг бошқа мамлакатларидан маҳсулотнинг импорти кучайиб, бу баҳоларни арзонлатиб, маҳаллий бизнесга зарба берган.
Маткерим ўғлининг айтишича, оғир юк машиналарининг ҳайдовчиларига ғам енгил бўлиб қолган эмас. Қирғизистоннинг маълумот базаси қирғиз-қозоқ чегарасида қандай ночор ишласа, қозоқ-рус чегарасида ҳам шу каби ночор ишлайди. Бундан айниқса тез бузилувчи маҳсулотларни ташиганлар зарар кўриб келишади.
Қирғизистон божхона иттифоқининг таркибида бўлган йиллари ишлаб чиқарувчилар қанча пул йўқотишгани номаълум дейди Маткерим ўғли, бироқ кўпи товарни шунчаки ўз вақтида етказа олмаганидан мижозларидан ажраб қолишган.
“Логистикада эса муддат баридан муҳим”, — дейди у.