Жогорку Кенешнинг вице-спикери Мирлан Бакиров 23-январда парламентнинг йиғинида ҳукуматнинг аъзосига мурожаат қилар экан Қирғизистондаги бугунги ҳаётдан норози бўлганлар бўлса, уларни Помирга бир ҳафтага жўнатиш кераклигини билдирди.
«У ердаги ҳаётнинг оғирлиги, қийинлиги тарих варақларида, тарихчиларнинг баёнида, оммавий ахборот воситаларида кўриниб туради. [...] Мен айтиб ўтардим, Қирғизистондаги бугунги реал ҳаётдан норози бўлганлар бўлса, ўша ерга бир ҳафтага йўлланма олиб жўнатиш керак. Қандай оғир ҳаётни бошидан кечираётганини реал кўзи билан кўриб, ўз танаси билан ҳис қилиб келса, балки турмушга нисбатан фикри ўзгарар», — деди Бакиров.
Шунингдек депутат бугунги кунда кам бўлса ҳам Афғонистондан этник қирғизлар кўчирилиб келганини қўшимча қилиб, буни мамлакатнинг қирғиз эли қаерда бўлмасин қўл чўзиб ёрдам бера олишини намойиш қилди деб баҳолади.
2019 йилнинг мартида ижтимоий тармоқларда Афғонистондан Норинга кўчириб келган этник қирғизлар шаҳарнинг бозорларида коробка тўплаб юришгани тасвирланган суратлар пайдо бўлган.
Унда ҳукуматнинг Норин вилоятидаги мухтор вакили ўринбосари Жаркин Ибраева картон қоғозини тўплаш ҳам — «меҳнат» эканини айтган.
«Бизда Норинда ҳам ташланди полигонларида, бозорларда макулатура тўплаган шаҳар турғунлари бор. Улар қўлларидан келган ишларни қилишяпти. Бунинг ҳеч қандай уяти йўқ, бу халол меҳнат», — деб тушунтириб берган Ибраева «Турмуш» нашрига.
Ҳукумат 2017 йилнинг охирида билим бериш ва даволаш мақсадида Афғонистондан Норин вилоятига 48 этник қирғизни кўчириб келган. Уларнинг ярми таътилга кетганича қайтиб Қирғизистонга қайтмаган.
2019 йилнинг охирида Алай туманига Афғон Помиридан 10дан ортиқ оила кўчирилди. Улар эски мактабнинг биносига жойлаштирилди. Ҳукумат ҳозирча уларнинг озиқ-овқатига маблағ ажратгани йўқ.