Ўш мэрияси зўравонликка дучор бўлган аёллар қўлловига 300 минг сом ажратди

409

Ўш шаҳар мэриями ижтимоий лойиҳаларни амалга оишириш учун бир млн сом ажратди. Мазкур маблағнинг 300 минг соми «Ак журок» кризис марказига берилди. Марказ зўравонликка дучор бўлган хотин-қизларга психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келади.

Қолган маблағ муҳожирларнинг болалари билан ишлашга, қаровсиз қолган турғунларни ижтимоийлаштиришга ва ногирон болаларга тиббиё ёрдам кўрсатишга бўлинган. 

«[Синов орқали танлаб олинган тўрт нодавлат ташкилотга] маблағларни сентябрь ойида ўтказилган. Биз улардан қандай ишлар амалага оширилаётгани ҳақида ҳар томонлама маълумотларни олиб, мониторинг ўтказиб турамиз», — деди мэриянинг ижтимоий тараққиёт бўлимининг етакчиси Максатбек Орозалиев.

Бундан ташқари, 200 минг сом оғир аҳволда яшаган пенсионерларга сартарош ва хаммом хизматларини бир ойда бир марта бепул фойдаланиш бўйича лойиҳани амалга оширишга сарфланади. Мэриядан мазкур хизмат ноябрдан бошлаб ишга киришини билдиришди. 

«Лойиҳа ижтимоий қўлловга муҳтож қарияларнинг бепул хизмат олишини таъминлайди. Хизмат кўрсатиш ижтимоий талонлар орқали ишга оширилади. Бу бўйича шаҳардаги ҳусусий тадбиркорлар билан келишув туздик», — деб қўшимча қилди Орозалиев.

Маҳаллий ҳукуматнинг айтишишича, мазкур лойиҳа Давлат ижтимоий буюртма дастурининг асосида амалга оширилмоқда.

Муаллиф: Чолпонай Абдималик қизи