Ҳуқуқ ҳимоячиси Асқаров колония раҳбариятидан шикоят қилди

459

Бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров № 19 колония етакчиси Н. Труспеков томонидан бўлаётган «таҳқирлаш»дан шикоят қилди.

У ўз шикоят хатини БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлик Бошқармасининг минтақавий вакили, Европа Иттифоқининг Қирғизистондаги вакили, Бишкекдаги ЕХҲТ Марказига йўллади. 

АсқаровТруспековни«ноқонуний хатти-ҳаракатларда» айблаб, унинг оила аъзолари билан учрашувларини чеклаётганини билдирди. 

«Менинг набирларим қичқириб, йиғлади, улар мени қучоқлашни исташганди. Мен чидай олмадим ва набираларимни бағримга босиш учун ойнакни синдиришга уриндим. Мени куч билан ушлаб қолишди. Натижада, яқинларим билан фақатгина темир панжара ортидан гаплашишга рухсат беришди», — деган ҳуқуқ ҳимоячиси.

У шунингдек қонунга зид равишда жарима изоляторига жойлаштириш ва қонун бўйича маҳбусларга кафолатланган пенсия тўловлари талабининг инкор қилиши юзасидан ҳам шикоят қилди.

«Қирғизистоннинг халқаро ҳуқуқ доирасидаги мажбуриятларини эслатмоқчиман. Давлат БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бир қатор муҳим шартномаларга, хусусан, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича халқаро пактга қўшилган. Аммо кўп йиллар мобайнида мамлакат ўз мажбуриятларини бажармаяпти», - деди Асқаров.

Мақола эълон қилинаётган вақтда ЖИДХ матбуот хизматидан изоҳ олиш имкони бўлмади. 

Асқаровнинг айтишича, нафақат ўзининг балки бошқа маҳбусларнинг ҳам хуқуқлари бузилмоқда.

Асқаров — этник ўзбек, Қирғизистон жанубидаги ҳуқуқ ҳимоячиси. У милиция тарафидан амалга оширилган қийноқлар бўйича суриштирувлари ортидан машҳур бўлган. 15 йилдан бери ўзининг  «Воздух» («Ҳаво») ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотини бошқариб келган.

Уни 2010 йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлараро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячисига «Оммавий тартибсизларни уюштириш», «Миллатлараро низо қўзиш» ҳамда «Одам ўлдиришга иштирок» моддаси бўйича айб қўйилган. Суд Асқаровни 2010 йилнинг охирида умрбод озодликдан ажратганига қарамай ҳуқуқ ҳимоячиси айбини тан олмаган. У билан бирга яна саккиз киши судланган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комитети 2016 йили Қирғизистон ҳукуматига Асқаровнинг ишини қайта кўриб чиқиб, қамоқдан бўшатишга маслаҳат берган. Бу маслаҳат қисман бажарилган, аммо иш қайта кўрилгандан кейин Чуй вилоят суди ҳуқуқ ҳимоячининг умрбод озодликдан ажратган ҳукмни кучида қолдирган.

Шундан кейин БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссари Зейд Раад аль-Хуссейн Чуй вилоят судининг ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни умрбод озодликдан ажратиш бўйича ҳукми БМТнинг Инсон ҳуқуқи бўйича комитетининг қарорига «зид келишини» айтган.