Бир йил аввал ОАВларнинг бари Қирғизистондаги биринчи бионик протез ихтирочилари ҳақида ёзиб чиқишган. Қирғиз-Рус Славян университетидаги пластик хирургларнинг анжуманида пластик жарроҳ Султан Тукешов роботлаштирилган қўл прототип эканини билдирган. Бироқ сунъий қўлни таққан 10 ёшдаги Алия бу тадбирнинг меҳмонлари билан қўл бериб саломлашган.
Сахнанинг ортида Тукешов раҳбарлиги остида бу протезнинг устида ишлаган политех ва медакадемия талабалари туришди. Арген, Дастан, Улан, Урмат ва Адилет сунъий қўлнинг устида яна ҳам ишлаш кераклигини ҳижолат билан тан олишди. Протезнинг камчиликларидан бири қатори унинг оғирлиги айтилди. Улар ўзларига бир йилда протезни 200 граммгача енгиллатишни мақсад қилишди.
«Клооп»нинг журналистлари олган бу кичик лавҳада Қирғизистондаги илк бионик протезни ўйлаб топувчилари қандай қилиб мақсад сари илгарилагани кўрсатилади.