Шифокорлар чегарадаги можаро туфайли жароҳат олган беш кишига операция қилишади

483

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизматиданг хабар қилинишича, жабрланганларнинг аҳволи барқарор, аммо ўқларни олиш учун жарроҳлик амалиёти зарур.

Шифокорлар яраланганларга Бишкекнинг травматология ва ортопедия марказида операция қилишади. Бундан ташқари, елкасига ўқ теккан 14 ёшли болага ҳам операция қилинмоқчи.

«Барча беморларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, улар тўлиқ дори-дармонлар билан таъминланган ҳамда доимий шифокорлар назоратида бўлади», - деб билдирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қирғиз-тожик чегарасидаги можародан жабрланганлар 17 сентябрда самолёт билан Бишкекка 17-сентабрда етказилган. 16 сентябрь куни кечқурун Максат қишлоғи яқинида отишма юз бериб, натижада қирғиз чегарачиси ҳалок бўлди ва яна 13 киши яраланган.

Қирғизистон ва Тожикистон содир бўлган воқеаларда бир-бирларини айблашди. Тожикистон расмийлари дастлаб 12 кишининг яраланганини хабар қилишган, аммо кейинчалик отишма пайтида уч аскар ўлдирилгани ҳақида хабар берилган.