Парламент депутати Кожобек Риспаев 18 сентябрь куни депутатларга ўз хизмат вазифасини бажараётиб ҳалок бўлган аскарларнинг оилаларига моддий ёрдам бериш таклифини берди.
«Чегарада можаро келиб, чегарачи ҳалок бўлди. Унинг уч фарзанди қолди. Яқиндагина Қўй-Тош воқеасида ҳам махсус кучлар зобити вафот этди. Унинг ҳам учта фарзанди қолди. Келинглар, ҳар бир оилага бир кунлик маошимизни ўтказайлик», - дея Риспаевнинг сўзларини келтиради «Азаттык».
Спикер Дастан Жумабеков эса парламентнинг регламенти бундай хулосани қарор билан қабул қилишга йўл қўймаслигини айтиб, Риспаевнинг таклифига рози бўлган депутатлар иш ҳақини ўтказишга розилик бериш тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйишлари кераклигини айтди.
16 сентябрь куни кечқурун қирғиз-тожик чегарасида отишма содир бўлганида қирғиз чегарачиси Равшан Мўминов вафот этган. 13 киши тан жароҳати олди, кейинроқ яраланган ўн киши даволаниш учун Бишкекка етказилган.
МХДҚнинг махсус «Альфа» бўлимининг қўмондон ўринбосари Усенбек Ниязбеков 7 август куни, собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурм қилишгауриниш пайтида вафот этган.