Карамушкина БМТдан КСДП офисини ва Атамбаевнинг қамалишига халқаро баҳо беришни сўради

524
Депутат Ирина Карамушкина 12 сентябр куни бўлиб ўтган парламент йиғилишида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ҳибсга олиниши, «Апрель» ҳамда «7-канал» телеканаллари мулклари ва  «Форум» биносидаги КСДП офисининг қамоққа олинишига баҳо бериш илтимоси билан БМТ ва Европадаги Хавфсзлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) қошидаги Демократия институтлари ва Инсон Ҳуқуқлари бўйича бюро вакилларига мурожаат қилди. 

«КСДПнинг офиси жойлашган “Медиафорум” биноси қамоққа қўйилган. Агар Алмазбек Атамбаевга сиёсий таъқиблар бўлаётган бўлса, у ҳолда бу партия ишини тўхтатиши керак дегани эмас-да», — деди Карамушкина.
Унинг айтишича, сиёсий партиялар бўйича қонунга лойиқ, сиёсий партияларнинг фаолиятига давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг аралашишига йўл берилмайди. 
Карамушкина «Апрель» ва «7-канал» телеканаллари мулкларининг ҳибсга олиниши ҳам "оммавий ахборот воситаларини сиёсий таъқиб қилиш" деб атади.
Аввалроқ Атамбаевнинг сафдошлари ва КСДП аъзолари партиянинг офисига киритилмагани учун Ҳарбий прокуратурага шикоят қилишган. Социал-демократлар буни «ҳукуматнинг сиёсий иттифоқни ҳар қандай усуллар билан йўқ қилишга уриниши» деб аташаган. Ирина Карамушкинанинг сўзларига кўра, Ҳарбий прокуратура уларнинг шикоятини 19 кун ичида кўриб чиқишга ваъда берган. 

Қўйтош воқеаси

Ҳукумат 8 август куни Атамбаевни Қўйтош қишлоғида икки кунлик ҳужумдан кейин ҳибсга олишган. Шундан кейин Атамбаев ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан зўрлик ишлатишда, қотиллик, суиқасд, оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда айбланган.