Жиноят олами авторитети Қамчи Қолбаев 11 сентябр куни Чуй вилоятининг Жайил туман милиция бўлимига сўроқ қилиш учун чақирилди. У фирибгарлик ишида гувоҳ қатори ўтмоқда. Сўроқдан кейин Колбаев қўйиб юборилган.
Чуй вилояти ички ишлар бошқармаси “криминал авторитет”ни сўроқ қилинганини тасдиқлади. Бироқ, муассасанинг матбуот хизмати жиноят иши тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот беришдан бош тортди. Фирибгарликда айнан ким айбланаётгани ҳақида ҳам маълум қилинмаган.
Камчи Колбаев Ички ишлар вазирлигида уюшган жиноий гуруҳ раҳбари сифатида рўйхатга олинган - идоранинг маълумотларига кўра, ўтган йили мазкур рўйхатда 424 киши бўлган.
У Қирғизистон ва Марказий Осиёдаги энг таниқли криминал авторитетлардан бири. 2012 йилда у жиноий тўдани ташкил этиш, гиёҳванд моддалар сақлаш, давлат амалдорига қарши зўравонлик ва одам ўғирлаш айбловлари билан ҳибсга олинган эди.
2013 йилда Бишкек шаҳар суди уни уч йилга судлаб, у жазосини № 47 қамоқда ўтаб, 2014 йили озодликка чиққан. У озодликка чиққанидан сўнг, АҚШ Давлат департаменти Колбаевнинг жиноий гуруҳи тарафидан "молиявий тартибни бузилишига олиб келувчи" маълумотлар учун мукофот қатори миллион долларгача маблағ ваъда қилган.
2012-йилда АҚШ президенти Барак Обама энг йирик наркобарон қатори Колбаевни “қора рўйхат”га киргизган. 2017 йилда эса АҚШнинг Молия вазирлиги ҳам уни “қора рўйхат”га киргизиб, Колбаевни "Биродарлик доираси" («Братский круг») халқаро жиноий гуруҳининг бир қисми деб билдирган.
2018 йил ёзида Коррупция ва уюшган жиноятчиликни суриштирув бўйича марказнинг тадқиқотчи журналистлари (ОCCРП) Колбаевнинг Дубайдаги квартирасини топишган. Уларнинг маълумотига кўра, қонундаги ўғри Dubai Marina туманида Bahar 1 кўчасидан мулк сотиб олган - бу ердаги мулкларнинг қиймати 400минг доллардан 700 минг долларгача етади.