Солтон-Саридаги жанжал бўйича видеони тарқатиш «норозилик акцияларининг пайдо бўлишига туртки бериши мумкин» — МҲДҚ

537

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасидан билдирилишича, Норин вилоятининг Солтон-Сари олтин конидаги жанжан ҳақида интернетга эълон қилинган лавҳалар «миллатлараро низога олиб келиши» мумкун.

«Видеоматериаллар жамоатчиликнинг салбий, қизғин реакциясини яратиб, сармоядорлар ва «Jhong ji Mining» компаниясининг ходимларига нисбатан маҳаллий аҳолининг муносабати миллатлараро низога сабаб бўлиши мумкин», — деб айтилади МҲДҚнинг хабарида.

Махсус хизматдан бундай видео лавҳалар «аҳолининг норозилигини кучайтириб, қаршилик акцияларига ва оммавий тартибсизликларга олиб келувчи вазиятни пайдо бўлишига» таъсир этиши мумкин деб ҳисоблашади. Шу сабабдан улар Солтон-Саридаги жанжал бўйича видеоларни эълон қилганларга нисбатан огоҳлантириш бериш тайёргарлиги ҳақида билдиришди.

Юрист Замир Жоошев «Клооп»га билдиришича, фуқароларга огоҳлантириш агар жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортишга асос йўқ бўлганда берилади. Юристнинг айтишича, огоҳлантириш бериш учун одам МҲДҚга чақирилиши мумкин.

«Агар сиз бўлишаётган лавҳани айниқса [низо чиқарувчи контекст билан] тасвирлаган бўлсангиз, у ҳолда МҲДҚга чақирилиб қолишингиз мумкин», — деб қўшимча қилди юрист.

Норин вилоятининг Солтон-Сари олтин конидаги маҳаллий турғунлар билан компания ишчиларининг ўртасидаги жанжал бир неча кун тўхтовсиз ўтди. Энг йириги 5-август куни тунда юз берган. Маҳаллийлар кондаги ишларни тўхтатишни талаб қилишган. Жанжал оқибатида 21 киши касалхонага ётқизилган — 20 нафари компаниянинг ходими ва бир маҳаллий турғун. Яна 19 ишчи Бишкекдаги травматология марказига мурожаат қилишган.