ИИВнинг жамоат ҳавфсизлиги хизматининг раҳбари Улан Рисбеков 2-августда билдиришича, милиция 2019 йили олти ойнинг ичида олиб қочиш факти бўйича 188 жиноят ишини қўзғаган.
Рисбековнинг айтишича, жиноят ишларининг «кўпчилиги» судга ўтказилган. Бироқ ИИВнинг вакили судга ўтказилган ишларнинг аниқ сонини очиқламаган.
ИИВ сўнги беш йилда, 2013 йилдан 2018 йилгача, милиция олиб қочиш бўйича фақатгина 168 жиноят ишини очганини ўтган йили хабар қилган. Бу йилига ўртача 33 жиноят иши, шу кўрсаткич бу йилги ярим йилликка нисбатан 3,5 ҳисса кам.
БМТнинг гендер масалалари бўйича баёнотига кўра, Қирғизистондаги ҳар бир бешинчи оила олиб қочиш йўли билан пайдо бўлган.
Жиноят кодекси бўйича, никоҳ қуриш учун инсоннинг эркига қарши ўғирлаш 5 йилдан 7 йилгача озодликдан ажратиш билан жазоланади. Балоғатга етмаганни олиб қочганлик учун 7,5 йилдан 10 йилгача озодликдан ажратиш ва 200 минг сомгача жарима солиш кўзда тутилган.