Норин: Олтин ишлаб чиқарувчи компания Солтон-Сарида мол қирилаётгани учун бадал тўлайди

426

Норин вилоятидаги Солтон-Сари конида олтин қазиётган Zhong Ji Mining компанияси уй хайвонлари қирилаётгани учун маҳаллий турғунларга бадал тўлаб беради. Аввалроқ маҳаллийларнинг 20дан ортиқ қўй-моллари қирилиб кетгани хабарланган.

Компаниянинг вакиллари «ишхонанинг ижобий имиджини тузиш мақсадида» шундай қилишга қарор қилишган, аммо тўловнинг ўлчамини очиқлашгани йўқ.

Саноат давлат комиетининг матбуот хизмати билдиришича, муассасанинг раҳбарияти 25-июлда компания вакиллари билан учрашиб келган. У ерда компания портлатиш ишларини ҳафтасига 2-3 мартадан ортиқ амалга оширмасликка рози бўлган. Шунингдек компания портлатиш ишлари бўлиши ҳақида турғунларни аввалдан хабардор қилиб туриши керак.

Давлат ветеринариясининг ҳавфсизлик бўйича инспекциясининг раҳбари Калис Жумаканов 26-июлда билдирганидек, Солтон-Сари водийсида ернинг устки қатламидан ва сувдан олинган намунадан мишьяк ва нитрат топилмаган.

«Ўлган молларнинг 66 фоизидан ичак-қорин, ўпка, жигар касалликлари чиқди. Мониезиоз билан касалланган мол юриб кетаётган жойидаёқ ўлиб қолиши мумкин. Икки қўзидан пастереллез деган касалнинг антителаси топилди», — деб айтган Жумаканов.

Аввалроқ Давлат инспекциясидан ўлган хайвонларнинг гўштлари текширувинниг натижаларини олишда мишьяк ва нитратнинг излари бор эканини аниқлаганини хабар қилишган.

Хайвонларнинг қирилиш сабабилан Норин вилоятининг бир неча қишлоқларининг 70га яқин турғуни вилоят администрациясининг олдига митингга чиқиб, ҳукуматдан Солтон-Сари олтин конини ёпишни талаб қилишган.

Турғунларнинг айтишича, олтин ишлаб чиқариш оқибатида уларнинг уй хайвонлари ялпи турда қирилмоқда. Давлат инспекцияси ўлган қўйдан мишьяк ва нитрат топилганини «Клоопо»га тасдиқлаган.

Бу маҳаллийларнинг Солтон-Саридаги ишхонани ёпиш ҳақидаги илк талаб қўйиши эмас. 2018 йили майда Эмгекчил қишлоғининг 100га яқин турғуни олтин ишлаб чиқариш иўхонасига қарши чиққан. Улар ҳам айрим чиқиндилар сойга тўкилиб, аҳоли ва мол ичувчи сувни булғаётганини айтишган.

Zhong Ji Mining Хитой компанияси Солтон-Сарида текширув ишларини ўтказишга ва олтин ишлаб чиқаришга лицензияни 2012 йили олганю Таҳминан ундаги қимматбаҳо металнинг заҳираси 20 тоннаи ташкил қилади. Компания 160 маҳаллийни иш билан таъминлайди.