Тегишли фармонга 29-июлда президент Сооронбай Жээнбеков қўл қўйди.
Оналар ва болаларда уятсиз қарздорлар устидан назорат юргизиш имконлари бўлиши учун ҳукумат янги қонун ёрдами билан уларни ҳимоя қилишни истайди. Бунинг учун улар алимент тўламаган қарздорлар ҳақида маълумот тўпловчи электрон маълумот базасини тузишади.
«Қидирувда юрган қарздони топган вақтда суд ижрочиси даъвогарнинг ёзма аризаси асосида қарздорнинг суратини ва қарз ҳақидаги маълумотни мутассадди ҳуқуқ органининг расмий саҳифасида жойлаштиради», — деб айтилади фармоннинг матнида.
Алимент тўламаганларнинг устидан назоратни кучайтириш бўйича бу ҳукуматнинг илк харакати эмас. Аввалроқ парламент депутати Айсулуу Мамашева алимент тўламаганлар учун жазони кучайтиришни таклиф қилган. Унинг фикрича, уларга ўлкадан чиқиш тақиқланиб, бундан ташқари ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажратиш керак.