Иссиқкўлдаги аварияда депутатнинг ўғли рулда ўтирмаган деб қариндошлари билдирди

449

Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Темирлан Токобековнинг қариндошлари авария бўлган куни у йўловчи қатори бораётган бўлган деб айтиб чиқишди.

«ДАН ходимлари ҳам, милиция ҳам кўрди Темирлан у ерда ҳайдовчи эмас, ёнида йўловчи қатори келаётган бўлган. Бунинг барини сиёсатлаштириб, кўтараверишнинг ҳожати йўқ бўлса керак», — деб тушунтирди «Азаттык»қа ўзини Токобековнинг қариндоши деб таништирган Канибек Жакшибаев.

Темирлан Токобеков — Бишкек шҳар кенгашининг депутати ҳамда парламентнинг депутати Алиярбек Абжалиевнинг ўғли. Абжалиев Сооронбай Жээнбековга қуда экани маълум.

Авария 7-июлда тонга яқин Иссиқкўлнинг Бактуу-Долоноту қишлоғининг ёнида бўлган. BMW X7 русумидаги машина Lexus ES автомобили билан тўқнашган. Иккинчи автомобилда тўрт киши бўлиб, уларнинг бари ҳалок бўлган.

BMWнинг иккинчи йўловчиси турли жароҳатлар билан касалхонага етказилган. Бишкекдаги Травматология ҳамда ортопедия илмий-тадқиқот марказининг директори Сабирбек Жумабеков Токторовнинг мияси чайқалиб, ёнбоши синганини айтган.

Бунга қадар ҳалок бўлганларнинг яқинлари милиция аварияда Lexus ES машинасида бораётганларни айбдор қатори кўрстаиша харакат қилаётганини билдиришган.