«Дарҳол озод қилиш керак» — саккиз энг нуфузли ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Азимжон Асқаровни озод қилишни сўради

634
Азимжон Асқаров. Сурат: ЖИДҚнинг матбуот хизмати

Саккиз энг йирик ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг, жумладан Amnesty International, Human Rights Watch, Frontline Defenders ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳуқуқ ҳимоячилари умумий хатини Евроиттифоқнинг ҳавфсизлик сиёсати бўйича вакили Федерике Могеринига йўллашди.

Уларнинг хати европалик сиёсатчиларга йўналган. Яқинда Марказий Осиёнинг ташқи ишлар вазирлар Евроиттифоқ вакиллари билан учрашмоқчи. Уларнинг учрашуви 7-июлда Бишкекда ўтади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари мурожаатномада умрбод озодликдан маҳрум қилинган Азимжон Асқаровнинг соғлиги ёмонлашишидан хавотирланишаётганини билдиришган. Улар Могеринидан Асқаровни озод қилиб, даволаниш учун бошқа ўлкага ҳавфсизлиги сақланган ҳолда олиб чиқиш кетиш учун уни ҳимоя қилиш бўйича нутқ қилишга чақиришмоқда.

«Асқаровни соғлиғи анча ёмонлашган. У жуда ориқлаб кетган, доимий йўталади. Баъзан унинг ҳансираши босилмай қолади. Азимжон оёқлари увишаётганидан шикоят қилмоқда, пайпоқ ҳам, оёқ кийим ҳам иситишга ёрдам бермаяпти», — деб билдиришди ҳуқуқ ҳимояқилари Асқаровнинг адвокатига таяниб.

Қамоқхона ходимлари ҳар куни унинг камерасини текшириш учун узоқ вақт тик туришга мажбур қилишади.

«Биз сизларни Асқаровнинг озодликка чиқишига, унга ҳозир муҳим бўлган шошилинч тиббий ёрдам олишига ҳамда ўз оиласи билан қайта бирга бўлишига ёрдамлашиш учун қўлдан келган барча ишни қилишга чақирамиз», — деб мурожаат қилишди ҳуқуқ ҳимоячилари Могеринига.

Асқаровга чиқарилган ҳукм

Асқаров — этник ўзбек, Қирғизистон жанубидаги ҳуқуқ ҳимоячиси. У милиция тарафидан амалга оширилган қийноқлар бўйича суриштирувлари ортидан машҳур бўлган. 15 йилдан бери ўзининг  «Воздух» («Ҳаво») ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотини бошқариб келган.

Уни 2010 йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлараро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячисига «Оммавий тартибсизларни уюштириш», «Миллатлараро низо қўзиш» ҳамда «Одам ўлдиришга иштирок» моддалари бўйича айб қўйилган. Суд Асқаровни 2010 йилнинг охирида умрбод озодликдан ажратганига қарамай ҳуқуқ ҳимоячиси айбини тан олмаган. У билан бирга яна саккиз киши судланган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комитети 2016 йили Қирғизистон ҳукуматига Асқаровнинг ишини қайта кўриб чиқиб, қамоқдан бўшатишга маслаҳат берган. Бу маслаҳат қисман бажарилган, аммо иш қайта кўрилгандан кейин Чуй вилоят суди ҳуқуқ ҳимоячининг умрбод озодликдан ажратган ҳукмни кучида қолдирган.

Шундан кейин БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссари Зейд Раад аль-Хуссейн Чуй вилоят судининг ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни умрбод озодликдан ажратиш бўйича ҳукми БМТнинг Инсон ҳуқуқи бўйича комитетининг қарорига «зид келишини» айтган.

Асқаровнинг оқловчилари ҳуқуқ ҳимоячисига қўйилган айблар асоссиз эканини бир неча бор айтиб чиқишган. Воқеа бўлган ерда Асқаров йўқ бўлганини гувоҳлар тасдиқлашган. Шунингдек ҳуқуқ ҳимоячиси қийноққа олинганини ҳамда текширув ишлари процессуал қоидаларнинг жиддий бузилиши билан ўтганини унинг адвокатлари билдирган.