Президент Сооронбай Жээнбеков 23-майда «Ҳудудлар учун Тоза сув» форумида давлат ҳукумати лойқа сув орқали юқувчи касалларга қарши курашиш учун ҳар йили 4,8 млрд сомдан ортиқ пул сарфлайди деб билдирди.
«Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, ҳар йили 30 мингга яқин ичак-қорин касаллари рўйхатга олинади. Рўйхатга олинмай қолгани эса қанча?» — деб билдирди президент.
Жээнбековнинг айтишича, агар тоза сув масаласи хал бўлса, у ҳолда ҳукумат бу пулларни ҳудудларни ривожлантиришга сарфлар эди.
«Яқинки беш йилнинг ичида ўлкамизнинг 24 шаҳрида ва 248 қишлоғида тоза сув қурилмалари реабилитациядан ўтказилади», — деб айтди президент.
У 2018 йили ҳукумат республика бюджети ҳисобидан 25 қишлоқни тоза сув билан таъминлаганини, яна 17 қишлоқ халқаро ёрдам орқали тоза сув билан таъминланганини қўшимча қилди.
Жээнбеков Қирғизистоннинг қишлоқларии тоза сув билан таъминлаш уни сиёсатининг асосий йўналишларидан бири деб билдирди.
«Таза Суу» лойиҳаси
Омбудсменнинг 2018 йили январда эълон қилган баёнотига кўра, Қирғизистонда 1200дан ортиқ қишлоқ марказлаштирилган сув тизимига уланмаган. 267 қишлоқни сув қувурлари 1960 йилларгача қурилган, ўлканинг 396 қишлоғида эса қувурлар умуман йўқ.
2000 йилдан бошлаб Қирғизистонда «Таза суу» лойиҳаси ишлай бошлаган. Унинг мақсади — қишлоқларни тоза сув билан таъминлаш. Лойиҳанинг амалга ошишига Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон Банки маблағ ажратган — уларнинг умумий қиймати 90 млн долларни ташкил қилган.
Аммо, молиявий лойиҳалар коррупция жанжаллари ортидан тўхтатилган эди. Бош прокуратура маблағлар натижасиз фойдалангани учун 26 жиноят ишини очиб, уларнинг ичидан 19 иш судга оширилган. Жиноят ишлари бўйича келтирилган зарарнинг суммаси 6,3 млн сомни ташкил қилган.