Қирғизистоннинг Ички ишлар вазирлигининг (ИИВ) матбуот хизмати собиқ вице-премьер-министр Шамил Атахановнинг қўлга олиниши бўйича 21-май куни кечда билдирди.
«Шамил Атаханов қўлга олиниб, Бишкек ШИИББнинг Вақтинча ушлаб турилувчи ерга киргизилди. Жиноят иши бўйича тегишли тергов иш-харакатлари ва тезкор тадбирлар ўтказилмоқда», — деб айтилади ИИВнинг пресс релизида.
Атаханов 14-майда “криминал авторитет” Азиз Батукаевни бўшатиш харакатлари у мамлакатнинг вице-премьер-министри бўлиб тайинлангунга қадар 10 йил аввал кўрилганини билдирган. Атаханов мазкур вазифага 2013 йили Батукаевнинг колониядан бўшатилишига боғлиқ жанжал ортидан кетган ва ундан кейин Батукаев Қирғизистондан чиқиб кетган.
Батукаевнинг бўшатилишига унга шифокорларнинглейкоз ташҳиси қўйганлари сабаб бўлган. Шундан кейин тиббий хулоса сохта экани маълум бўлган. 2019 йилнинг май ойида Қирғизистон ҳукумати Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича терговни қайта очган ҳамда бу иш бўйича бир неча шифокорлар қўлга олинган.