Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги билдиришича, Қирғизистонда Улуғ Ватан урушининг 356 фахрийси қолган. Президент Сооронбай Жээнбеков ҳар бир фаҳрийга 20 минг сом тўлаб беришни буюрган.
Қирғизистон 9-майда Ғалаба кунини нишонлайди — бу Улуғ Ватан урушининг ва Советлар Союзининг нацистик Германияни енгишига бағишланган байрам.
Улуғ Ватан уруши 1941 йили 22-июнда немис армияси Советлар Союзининг чегарасига ҳужум қилгандан кейин бошланган. Тўрт йил давом этган урушнинг давомида кам деганда Советлар тарафидан 27 млн киши ҳалок бўлган.
Уруш 8-май куни тунда (Марказий Европа вақти билан) Германиянинг капитуляцияси билан тугаган, аммо расмий турда Советлар Союзи бу ўлка билан 1995 йилдан бошлаб уруш вазиятида турган.
Моҳияти бўйича, Улуғ Ватан уруши — бу 1939 йилибошланиб, 1945 йили 2-сентябрда тугаган Иккинчи жаҳон урушининг бир қисми.
Улуғ Ватан урушига Қирғиз ССРининг 365 мингга яқин фуқароси қатнашган, уларнинг ичидан деярлик 100 минги уруш майдонида ҳалок бўлган. Уруш вақтида 150 мингдан ортиқ қирғизистонлик орден ва медаллар билан мукофотланган, уларнинг ичидан 72 нафари Советлар Союзининг Қаҳрамони.