Жалолобод вилоятининг ИИБидан «Азаттык»қа билдирилишича, 8-апрелда номаълум шахс КСДПнинг Кербен шаҳар кенгашидаги депутати Иманали Сариевни калтаклаб кетган.
Милициянинг маълумоти бўйича, маҳаллий турғун депутатга тош отган — депутат бош миясидан жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Ҳуқуқ тартибот органлари «безорилик» факти бўйича тергов бошлади.
Иманали Сариев тошни у томнга «маст аҳволдаги» ҳамқишлоғи отганини «Клооп»га билдирди. У бу воқеани унинг депутатлик мандати билан алоқаси бор деб ҳисобламайди.
«Касалхонада бошимни тикаётган шифокорлар милицияга хабар беришди. У ҳамқишлоғим билан ўшандан бери гаплашганим йўқ, аммо уни танийман. Унинг бу ишининг депутатлигимга алоқаси йўқ деб ҳисоблайман, шунчаки мастликдан бўлди шекилли», — деди Сариев.
Депутатни калтаклаш социал-демократия партиясининг ҳукумат тарафидан тазйиқ бўлмоқда деган билдируви ортидан юз берди.
Алмазбек Атамбаев президент бўлиб турган вақтда КСДП ўлканинг асосий партияси бўлган. Партия Атамбаевни қўллаб, мамлакатнинг сиёсий кун тартибини аниқлашда катта роль ўйнаб турган. Атамбаев ўзи ўша вақтда КСДП — бу «президентпараст партия» деб очиқ эълон қилган.
Ҳозир — КСДПнинг ичидаги низолар ва Атамбаевни қўлловчилар ҳамда унга қаршилар деган бўлинишлар сабаб партияни ҳукумат тарафида деб бир томонлама айтиб бўлмайди.
Ҳаммуаллиф: Айдай Манаева, Айдай Беделбек қизи