Бишкек ИЭМи бўйича иш: Айбланувчиларга қандай жазо талаб қилинмоқда?

455
Бишке ИЭМи. Сурат: Kloop.kg учун Даниль Усманов олган

Бишкекнинг Биринчи май туман судида Бишкек ИЭМидаги авария бўйича ишни кўриш якунига етиб қолди. Давлат прокуратураси айбланувчиларни  2,5 йилдан 5 йилгача озодликдан ажратишни талаб қилди. Давлат ишхоналари эса улардан 38 млн сомдан ортиқ маблағ ундириб олишни сўрашди.

Прокурорлар Миллий  энергетика холдингнинг собиқ раҳбари Айбек Калиев билан «Электр станциялар» ишхонасининг собиқ директори Узак Кадирбаевни икки ярим йилдан озодликдан ажратишни ҳамда ҳар бирига давлат фойдасига деб 50 минг сом жарима солишни талаб қилишди.

Бишкек ИЭМининг собиқ директори Нурлан Омуркул ўғлига 5 йил жазо ўташни ҳамда давлат фойдасига 100 минг жарима солишни сўрашди.

Шунингдек жабрланувчи тараф — «Электр станциялар» давлат муассасаси ўз фойдасига айбланувчилардан 8,8 млн сом тўлатишни сўради.

«Бишкек иссиқлик тармоғи» давлат ишхонаси эса айбланувчилардан 3 млн сом зарарни ҳамда 23 млн сом миқдорида «тушмай қолган фойдани» ундиришни илтимос қилди.

Жами бўлиб Бишкек ИЭМдаги авария иши бўйича давлат энергетика тармоқларининг собиқ етти топ-менеджерлари ўтмоқда — уларни ваколат ҳуқуқларини суистеъмол қилишда айблашмоқда.