Бир кадр билан: Қантда ўғирланган болани ертўладан қандай чиқариб олишди

561
Сурат: Чуй вилоятининг ИИБнинг матбуот хизмати

Чуй вилояти милицияси 11 апрель тунида 12 ёшли  Данил Браилкинни соғ ва омон топди. Ўғирланган бола Бишкек яқинидаги Панорама туманидаги ёпиқ гаражнинг ертўласида бўлган. Милиция ходимлари икки гумондорни қўлга олди.

Қўлга олинганлар терговда болани ўғирлаб пул таъма қилишни кўзлашган ва шу йўл орқали«қарзларини тўлашни» мақсад қилишган.

Милиция берган маълумотга кўра, биринчи шубҳали видеокамера ёзувини синчикларб текшириш орқали қўлга олинган. Тергов вақтида қўлга олинган шахс боланинг қаерда ушлаб турилганини ҳамда шериги ҳақида билдирган.

Махсус хизмат тилга олинган Панорама туманидаги  гаражни текшириб ўқувчини топишган.

Боланинг ўғирланиши 11 апрелда эрталаб Қант шаҳрининг  №2 туманида, бола мактабга кетаётганда бўлган. Воқеа видекамерага тушиб қолган — ёзувда бола йўл четида кетаётган вақтда унга «Яндекс.Такси» логотипи туширилган оқ «Хонда Фит» яқинлашиб, болани ўғирлаб кетишгани кўринади.