Қирғизистон муфтияти эмлашни мақуллаб фатво чиқарди

478
Иллюстратив сурат. Pixabay

Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармасининг (ҚМДБ) Олимлар кенгаши динга эътиқод қилган учун фатво қабул қилди. У ерда эмловга тақиқ йўқлиги айтилади. Қирғизистонда диний нуқтаи назар билан эмловдан бош тортган одамларнинг сони ўсиб бормоқда.

ҚМДБ Олимлар кенгашининг динга эътиқод қилган одамлар таркибида чўчқанинг аралашмаси ва бошқа тақиқланган моддалар бўлмаган эмлов олишлари мумкинлиги ҳақидаги фатвосини 5-апрелда тарқатди. Фатвода хадисларда  “Аллоҳ дард юборганда унинг давосини ҳам юборгандир”, «шу сабабдан даволанинглар» деб айтилган сўзлар келтирилган.

Фатвода динга ишонганлар Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг текширувидан ўтган ҳамда ҳавфсизлиги ғарб ўлкаларининг олимлари тарафидан далилланган эмлашни олишлари мумкин деб айтилган.

«Эмлаш бўйича турли хил фикрлар бўлгани сабабли эмлаш ҳар бир инсоннинг ўз ихтиёрида қолишини мақуллаймиз», — деб айтилади ҚМДБнинг билдирувида.

Фатвода муқобил даволаниш йўқ бўлган вақтда эмловдан ўтса бўалди деб айтилади. Мутахассислар эса эмлаш одамни даволашини исботлашган.

Сўнги икки йил ичида Қирғизистонда болаларни эмлатишдан бош тортган одамларнинг сони деярлик 60 фоизга ўсган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2018 йили фарзандларини эмлатишдан бош тортган 7 мингдан ортиқ кишини рўйхатга олган.

Эмлашдан бош тортишга қирғизистонликлар диний нуқта назарлар сабаб эканини айтишади.

Фатво — бу қандайдир бир масала бўйича диний лидерларнинг ислом принципларига асосланган қарори. Фатво — динга эътиқод қилганлар учун таклиф ҳамда улар уни бажаришга мажбур эмас.

Олимлар кенгаши — бу ҚМДБга қарашли кенгаш берувчи орган. У Дин илми масалаларини ҳал қилади ва ўлканинг муфтиятини танлайди.