Бир йил аввал Қирғизистондаги энг нуфузли деб айтилган КСДП партияси жам бўлиб, собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қандай қўллаган бўлса, янги президент Сооронбай Жээнбековга ҳам шундай қўллов кўрстаишган. Аммо бу икки сиёсатчининг қаттиқ уришиб кетишини ҳеч ким кутмаганди. Энди шу сабабдан партия бир неча қисмга бўлиниб кетиш олдида, унинг аъзоларига эса тарафларни танлашга тўғри келади — Атамбаев билан муҳолифатга кетиш ёки Жээнбеков билан ҳукуматда қолиш. 2020 йили парламент сайлови ўтади ҳамда ўша вақтгача социал-демократларга нима бўлиб кетишини ҳеч ким билмайди.
«Атамбаевсиз КСДП» нимадан бошланган?
— Атамбаев ҳозирда талвасага тушиб, Абдарахмановни нима қилишини билмай турибди, — дейди «Атамбаевсиз КСДП» харакатининг йўлбошчиси Сагинбек Абдрахманов.
«Атамбаевсиз КСДП»нинг идораси Бишкекнинг марказида, давлатга қарашли «Эркин-Тоо» газетасининг аввалги биносида жойлашган. Абдрахмановнинг кабинети — оқ девор, ноутбук турган стол, эски илгич ҳамда иситгич турибди. Катта, аммо етарликча бўш хона — Абдрахманов ўзи айтганидек «супер-пупер офис» эмас.
Абдрахманов унинг сўзидаги «партияни Атамбаевдан ҳамда унинг коррупционерларидан тозалашга» харакат қилган харакатининг учрашувларига КСДП тўсқинлик қилаётганидан шикоят қилади. Абдахмановнинг ўзини, Чуй вилоятининг собиқ губернатори 2017 йилнинг ярмида КСДПдан чиқариб юборишган. Бунга унинг партия қарорига қарши боргани сабаб бўлган. Социал-демократлар умумий номзод қатори Сооронбай Жээнбековни танлаган вақтда Абдрахманов президентликка ўз номзодини қўйган.
Абрахманов ўз ҳаётини бағишлаган партиядан уни чиқариб юборишганигагина эмас, уни қандай йўл билан чиқаришганидан норози. Охирги бир ярим йил ичида у ўзининг партия билетидан ажратилган ўша йиғиннинг протоколини ололмай қолган.
Социал-демократлар партияси — бу 1993 йили тузилган. Қирғизистоннинг энг дастлабки партияларидан бири. Унинг асосчиларидан бири бўлиб Алмазбек Атамбаев ҳисобланади, шунингдек у партиянинг лидери хизматини эгаллайди.
Абдрахманов ўзи КСДПнинг партия сиёсатига (демак Атамбаевнинг ҳам сиёсатига) 2017 йилдан бери норози бўлиб юрган, лекин уни ва бошқа рози бўлмаганларни эшитишни исташмаган эди — уларни шунчаки КСДПдан чиқариб юборишган. Партия шефларига қарши курашиш ғояси айни ўша вақтда яралган, «Атамбаевсиз КСДП» шиори билан шундай номдаги харакат эса 2018 йили июнь ойида пайдо бўлган.
— Қарасаки, партия — Атамбаевнинг шахсий мулки эмас экан. Менга КСДП учун курашиш фойдасиз эканини кўп бор айтишган, [...] бироқ биз фуқароларимиз билан партиядошларнинг ҳис-туйғусини ўзгартира олдик, — дейди Абдрахманов.
Харакатга қанча киши аъзо эканини тушуниш оғир. Абдрахманов ўзи аниқ сонини билмайди. Йирик йиғилишлар 50дан бошлаб, 150кача тарафдорларни тўплайди, 10-20 киши йиғилган кичик йиғилишлари эса дастурхон устидаги анъанавий ўтиришлардан фарқ қилмайди.
Парламент социал-демократлари қандай қилиб ҚСДПдан терс бурилиб кетишган?
«Атамбаевсиз КСДП» харакати собиқ президент ҳукуматини йўқота бошлаган вақтда пайдо бўлган. 2018 йили мартда Атамбаев ўзининг вориси Сооронбай Жээнбеков билан уришиб кетган, бир ойдан кейин эса ҳукуматда унинг бирорта ҳам вазири қолмай қолган.
2018 йилнинг баҳор фаслидан бошлаб Атамбаевнинг тарафдорларига қарши жиноий тазйиқлар бошланган. Дастлаб жиноят ишини божхона хизматининг собиқ раҳбари Кубаничбек Кулматовга қарши қўзғатишди, шундан кейин премьер-министр Сапар Исаковни истеъфога кетказиб, уни дарҳол порахўрлик бўйича айблашди. Айбланган амалдорларнинг бари ўзларига нисбатан қўзғалган жиноят ишларини «сиёсий» деб аташади.
Бир қатор қамоққа олишлардан кейин ҚСДПни ҳукуматнинг тизимларидаги таъсири ўта ҳолсиз бўлиб кетган, янги ҳукуматга эса Атамбаевнинг кадрлари кирмай қолган. Кейинчалик, парламентдаги социал-демократларнинг деярлик бари партия ўзини муҳолифат деб эълон қилганига қарамай Жээнбековни қўллаб кетган. Шу келишмовчилик ортидан ўз истаги билан депутат ва президентнинг укаси Асилбек Жээнбеков партиячиларнинг аксарият қисми ҚСДПда энди баҳоланмай қолди деб партиядан кетди.
— Афсуски, партиянинг ичидаги низолар партиянинг обрўсига таъсир этди [...] ҚСДП бир кишининг қуроли бўлиб бормоқда. Бир кишининг диктатураси ўрнатилмоқда, бошқа аъзоларни ҳисобга олишмайди, — деб айтган Жээнбеков. Фракцияда қолган депутатлар бўлса ҳам икки президентнинг ўртасидаги жанжални кўришни истамайдилар ёки бу ҳақда очиқ айтишни хоҳламайдилар.
— Ўйлаб кўринглар, биз ҳар куни бир-биримизга йўлиқиб, бир-биримизни кўриб турамиз, бирга ишлаймиз. Доим бирга ўтириб, бир-биримизга тош отишнинг ҳожати борми? Ундан кўра, қолган вақтни борича яшаган яхши, — дейди КСДПнинг депутати Дастан Бекешев.
Унинг айтишича парламент социал-демократлари ҳукуматни қўллаб, ҳукумат, парламент ва президент ўртасида «қарама-қаршилик туғилмайдиган» қилишмоқда. У Қирғизистон тўлақонли асосий қарорларни парламент қабул қила олувчи мамлакат бўлганича йўқ деб ҳисоблайди — унинг сўзларидан хали ҳам кўп нарса президентга боғлиқ эканини англаш мумкин. Бироқ шунга қарамай Бекешев парламентдаги фракциялар ўз партияларининг қарорларига бўйсинадиган қилиб Конституцияни ўзгартириш керак дейди.
— Асосан фракция партиянинг топширмаларии ижро этиши кераклигини Конституцияда таъкидлаб ўтиш керак. Аммо бизда ўрганиб қолинганидек, депутатлар мандат олишгандан кейин партиядан мустақил бўлиб қолишади. Шуни ҳисобга олишимиз керак. Бошқа давлатларда бундай эмас, — дейди Бекешев.
Бу каби бўйсунмасликка ҚСДПнинг депутатлари Иса Омуркуловни партиядан чиқарилса ҳам «Атамбаевсиз ҚСДП» харакатини қўллагани бўйича шубҳалардан кейин фракциянинг лидерлигидан бўшатишмагани сабаблардан бири бўлган. Бундай қарордан кейин Атамбаевни қўллаб қолган социал-демократларнинг бир нечаси йиғинларни эътиборга олмай, фракциянинг ичида муҳолифат тузиб олишган.
— Мен фракциянинг барча аъзоларига таклиф қилишни хоҳлаган нарса, агар улар ҚСДПда Атамбаев билан ишлашни исташмаса, очиқ айтиб партиядан чиқиш ҳақида ариза ёзишсин. Депутатларга ҳам тегишли. Ҳозир Жээнбеков ва унинг жамоасига янги партия тузиб, сайловда қатнашишига ҳеч ким тўсқинлик қилгани йўқ, — деб ҚСДПнинг депутати Ирина Карамушкина фракция Омуркулов раҳбарлигида ишлаётган вақтда айтган.
Карамушкина ўзи — Атамбаевни қўллаётган ҚСДПнинг парламентдаги анча-мунча депутатлардан бири. Бундан ташқари, парламентда собиқ президентнинг ёнини олиб Асел Кодуранова ва Мурадил Мадеминов қолган. КСДП парламентда энг кўп, аниқроғи 37 ўринга эга, лекин шунга қарамай собиқ президент тарафида фақатгина уч киги бор, албатта бу жуда оз.
Нима учун КСДП ўзлигини сақлаб қолишга харакат қилади (лекин хавотирланишга сабаб бор)?
Атамбаев раҳбарлиги остида муҳолифатга ўтиб кетган социал-демократлар «Медиа Форум»нинг эскирган советнинг икки қаватли биносида жойлашган партиянинг штабида ўтиришади. Бинонинг ташқи кўриниши алдоқчи. Балки у ташқаридан совуқдек кўринса ҳам, лекин ичидан баъзан кимсасиз бўлса ҳам, қиммат ҳамда кенг кўринади.
Штабнинг коридорларида бемалол эркин юриш қийин — бунинг учун кодланган қулфларнинг яширин сўзлари ва махсус чиплари керак бўлади. Атамбаевни ўзининг офиси иккинчи қаватда жойлашган, иш кабинетининг эшигида эса унинг исми ва мақоми ёзилган кичкина доаска илиниқ туради «Атамбаев Алмазбек Шаршенович, Қирғизистон Республикасининг собиқ президенти».
Партиянинг сиёсий кенгаши аъзоларидан бири Нурбек Касимбеков ҚСДПда 2020 йилдаги парламент сайловининг қошида унинг Жогорку Кенешдаги вакилларидан қўллов жиҳатида «айрим қийинчиликлар бор эканини» тан олади. Аммо у парламентдаги депутатларнинг партияни қўлламай қўйишганида қўрқадиган ҳеч нарса йўқ деб ҳисоблайди. Касимбеков уларни сайлов арафасида ўрниларини «янги одамлар» алмаштиралидиган турдаги «принципсиз одамлар» деб атайди.
— Бу ўзини ўзи тозалаш жараёни, — дейди президентнинг Олий суддаги Конституция палатасининг собиқ вакили Касимбеков. У партия аъзоларининг кўпчилиги сайлов арафасида ҚСДПни қўллайди деб ишонади: «Биз Атамбаевдан юз ўгириб олмаймиз, у бизнинг лидер».
Партиянинг офиси унинг парламентдаги вакиллари билан келишмовчилиги — партиядаги ягона муаммо эмас. Атамбаевпараст социал-демократларни Сагинбек Абдрахмановни харакатининг фаолияти ва унинг Атамбаевни раислик хизматидан қулатишга қилинган харакатлари ғазаблантиради. Штабда «Атамбаевсиз КСДП»нинг харакатларининг барини ноқонуний деб ҳисоблашади, чунки унда партияпарварлар йўқ ва унинг партияга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Лекин, аслида харакатнинг йиғинида қатнашган партия аъзоларини текшириш қийин — сиёсий кенгашнинг маълумоти бўйича ҚСДПда 50 минг фуқаро рўйхатга олинган. Касимбеков харакат ортида президент Сооронбай Жээнбеков ҳамда ўлка раҳбарининг укаси Асилбек Жээнбеков ва ҚСДПнинг бир неча депутати туради деб ҳисоблайди.
— Уларнинг ортида парламентдаги нуфузли шахслар турибди. Сагинбекни Сооронбай Шарипович ўзи қабул қилган. Ўзингиз хулоса чиқаринг. У ўзи шунчаки югуравермайди, унга молиявий ёрдам бериб туришади, — деб ҳисоблайди Касимбеков. Лекин, ҚСДП бу харакат билан ҳеч нарса қила олмайди: «Фаолиятини тақиқлаш учун қонуний қуроллар йўқ».
Партиянинг бош идораси Абдахманов билан нима қилиш кераклигини ўйлангунга қадар, у ўз версиясидаги ҚСДПнинг ҳудудий йиғилишини ўтказишга эришди. Ўша 3-апрелдаги съездида уни партиянинг раиси деб сайлашган. Бундан кейин Абдрахманов ўзини КСДПнинг янги қонуний лидери деб ҳисоблайди, шу сабабдан у Атамбаевдан партия муҳрини талаб қилган.
— [Раислик] ўрнига лойиқ номзодлар кўп — Асилбек Шарипович ёки Иса Шейшенкулович. Лекин улар мени лойиқ топишди, — деп минбардан эълон қилди Абдрахманов.
Бундан кейин, ҚСДПнинг янги версиясининг йиғилишида партияни қайта рўйхатдан ўтказиш учун Адлия вазирлигига мурожаат қилишга келишишди, аммо ведомство ўз хулосасини чиқарганича йўқ.
Партиянинг бош штабидан ноқонуний съездни «масхарабозларнинг шоуси» деб аташди. «Съезд ўзи фейк, унинг делегатлари ҳам фейк», — деб ҚСДПдан айтишди. Партия ўзининг съездини 6-апрелда ўтказади.