Қирғизистоннинг социал-демократия партияси (ҚСДП) билдиришича, номаълум одамлар залга юлқиниб киришиб, Жалолободдаги конфренцияни тўхтатишга харакат қилишган. Партиядагилар буни милициянинг ходимлари қилган бўлиши мумкин деб ҳисоблашади, лекин ҳуқуқ тартибот органлари буни инкор қилишмоқда.
ҚСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева фейсбукда Жалолободда партия конференциясининг вақтида бир неча ёш болалар «муштлашув чиқаришга» харакат қилишганини ёзди.
«ҚСДПнинг партконференцияси ўтаётган ерга ёш болалар кириб келиб, муштлашув чиқаришга харакат қилишди. Улар ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари деб гумон қиляпмиз», — деди Жолдубаева.
Партиянинг аъзолари милицияга ариза ёзишган, лекин Жалолобод вилоятидаги ИИБнинг етакчиси Қилич Жолдошев «Азаттык»қа ҳеч қандай «шикоят бўлгани йўқ» деб билдирган.
«Булар Жалолободда уч кун юришди. Уч кун давомида одам топмай, тўплай олмай, уят бўлиб, охири уни милицияга тўнкашяпти. Провакация бўлгани йўқ», — деди Жолдошев.
Аввалров Жолдубаева ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан таъқибга олинганлигининг эҳтимолий факти ҳақида хабар қилган эди.
Расмий ҳукумат ҚСДП аъзоларининг тазйиқ бўйича билдирувларига ҳеч қандай изоҳ берганича йўқ.
Бу билдирувлар собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги келишмовчилик ортидан бўлмоқда. Жээнбеков 2017 йилдаги президентлик сайловида Атамбаевнинг қўллови билан ҚСДПдан номзод бўлиб қўрсатилган.
Собиқ сафдошларнинг ўртасидаги келишмовчилик важидан социал-демократлар партияси икки томонга бўлиниб кетган: бирини Атамбаев етакласа, иккинчиси эса парламентдаги фракция юзидан қисман ҳозирги президентни қўллайди.