Бурулайнинг иши: Прокурор милиционерларни беш йилга кесишни талаб қилди. Улар масъулиятсизлик бўйича айбланишмоқда

829
Ўлдирилган қизнинг отаси ва онаси адвокати Эсения Рамазанова билан. Сурат: Айсимбат Токоева / Kloop.kg

Прокурор Адилет Шигаев 29-мартда бўлган суд мажлисида Бурулай Турдали қизини ўлдириш иши бўйича масъулиятсизликда айбланган беш милиционернинг ҳар бирини беш йилдан озодликдан  ажратишни талаб қилди. Прокурор уларнинг айблари «тўлиқ исботланди» деб ҳисоблайди.

Милиционерлар жиноят ишининг фигурантлари бўлиб қолишган, чунки Бурулай Жайил ТИИБнинг бўлимида ўлдирилган. Бурулайни у бўлимга мажбурий никоҳ учун Таласга олиб қочишаётган машинани тўхтатган икки патрул нозири олиб келишган.

Ҳимоячи томон милиционерларнинг харакатларида жиноят таркиби бўлмагани сабабли, уларни оқлашни илтимос қилди. Айбланувчилар айбларини тан олишгани йўқ.

Бироқ марҳум қизнинг отаси Турдали Кожоналиев давлат қораловчисининг позициясига қўшилмайди. У патрул милиционерларнинг «қизининг ўлимида айби йўқ» деб ҳисоблайди.

Бурулайни оиласининг адвокати Эсения Рамазанова Кожоналиевнинг фикрини қўллайди. У судьядан патрул милиционерларини оқлашни илтимос қилди.

Жамоатчиликда шов-шув яратган Бурулай Турдали қизининг ўлими 2018 йили 27-майда милициянинг бўлимида юз берган. Марҳум қизнинг ўлими бўйича ишни президент Сооронбай Жээнбеков шахсий назоратига олган.

Тергов фарази бўйича, Бурулайни ўша куни уйланиш учун дўсти билан олиб қочган Марс Бодошов ўлдирган. Бодошов қизнинг ўлими бўйича айбдор деб топилиб, 2018 йили декабрда 20 йилга қамалган.

Шунингдек, 23 милиционер жавобгарликка тортилган. Уларнинг ичидан айримлари бўшатилиб, яна бошқаларига жиддий ҳайфсан эълон қилиниб, айримларига синов муддатлари берилган.