Мирзақматов «Атамбаевнинг яқин одамлари» оқлов ҳукми учун 500 минг доллар талаб қилишганини айтиб чиқди

504
Ўш шаҳрининг собиқ мэри. Сурат: Мирзақматовнинг фейсбудаги шахсий саҳифасидан

Ўш шаҳрининг собиқ мэри Мэлис Мирзақматов «Жани Ордо» газетасига берган интервьюсида билдиришича, қирғиз ҳукумати ундан Алмазбек Атамбаев президентлигининг даврида Олий суднинг оқлаш ҳукми учун 500 минг доллар талаб қилган.

«Олий суднинг дастлабки қароридан кейин шу каби таклифлар бўлган. Олий суднинг иккинчи ҳукми ҳам чиққандан кейин йўқдан кўра дейишдими, ёки ҳокимиятдан кетар олди мендан ҳам бирор нарса ундириб олмоқчи бўлишдими, ҳар ҳолда, бу сафар 250 000 (икки юз эллик минг) доллар сўрашди. Биринчидан, менда бундай пул йўқ; иккинчидан қўлимизда Олий суднининг бизнинг фойдамиз учун чиқарган икки қарори бор дедим», — деди Мирзақматов.

Мирзақматовнинг айтганларини ростлигини текшриш қийин. У «Жани Ордо»га берган интервьюсида пул талаб қилган одамларнинг ҳеч бирини исм-фамилияларии айтмаган.

ҚСДПнинг расмий вакили Қундуз Жолдубаева Мирзақматовнинг ёзганларини «итга талатиш» деб атади. У собиқ мэр нима учун аниқ исмларни айтмаяпти деб савол қўйди. «Айнан қайси амалдорлар? Мирзақматов айтсин. Ўша амлдорлар жавоб берсин [...]», — деди у.

Мирзақматовга қарши жиноят иши 2014 йили ноябрда қўзғалган. Собиқ мэр Ўшдаги осма кўприкни қуришда хизмат ваколатларини суистеъмол қилган деб айбланган.

Жиноят тақиюи бошлангандан кейин Мирзақматов Қирғизистондан чиқиб кетган. Аммо бу судга уни сиртдан етти йилга озодликдан маҳрум қилишга тўсқинлик қилмаган.

Мирзақматовнинг карьераси

Мирзақматов 2009-2013 йиллари Ўш шаҳрини бошқарган. У 2010 йили апрелда президент Қурманбек Бакиев ҳукумати қулатилгандан кейин, бундан ташқари, ўша йили ёзда ўлканинг жанубида бўлган миллатлар аро жанжалдан кейин ўз хизматини сақлаб қола олган.

2013 йили премьер-министр Жанторо Сатибалдиев Мирзақматовни Ўшнинг мэрлигидан бўшатган. Ундан кейинги йиши Мирзақматов қайтадан Ўш шаҳрининг раҳбарлигига сайланишга харакат қилган, лекин ҳукумат тарафдори бўлган Айтмамат Кадирбаевга ютқазиб қўйган.

Мирзақматов ўзи у Атамбаев билан уни партиясининг сиёсий йўналишини қўлламагани учун уни хизматдан бўшатишганини билдирган.

2019 йили ёзда Мирзақматов ўзинининг «Улуттар Биримдиги» партиясининг фаолиятини кучайтириб, 2020 йили ўтувчи парламент сайловига тайёрлиги ҳақида эълон қилган.

Ҳаммуаллиф: Асел Осмонгазиева