Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Попон қишлоқ ҳукуматининг 15 нафарга яқин турғуни туман ҳокими Тилек Матраимовнинг истеъфосини талаб қилиб митингга чиқишди. Уларнинг норозичиликларига аввал «ерларни ноқонуний сотиш» бўйича айбланган амалдорнинг қишлоқ ҳукумати раҳбарлигига қайтадан келиши сабаб бўлган. Матраимов ўзи амалдорни хизматга қайтармаганини айтмоқда.
Митинг 20-мартда ўтган. Попон қишлоқ ҳукуматининг турғунлари Қирғизистон премьер-министри Мухаммедқалий Абилгазиевга мурожаат қилиб, унинг келишини илтимос қилишган. Ҳозир Абилгазиев иш сафари билан Ўш вилоятида юрибди.
Турғунлар маъмуриятнинг олдида беш соатга яқин туришди, аммо ҳукумат раҳбарига учраша олишгани йўқ. Унинг ўрнига уларни милиционерлар тарқаб кетишга чақиришган.
«Коррупционерларни, ер сотарларни қўллаган Қорасув туманининг ҳокими Тилек Матраимов истеъфога кетсин», — деб талаб қилишди Попоннинг яшовчилари.
Уларнинг норозилиги туманнинг раҳбари Тилек Матраимов Эрматбек Исмаиловни Попон қишлоқ ҳукуматининг раҳбарлик хизматига қайтаргани эҳтимолидан чиққан. 2018 йилнинг охирида Исмаиловга қарши жиноят иши қўзғалган. У ерларни ноқонуний сотишда айбланган. Лекин, амалдор жазога тортилмаган.
Матраимов ўзи «Клооп»га Исмаиловни хизмат ўрнига қайтармаганини билдирди.
«Унинг устидан иш очилгандан кейин суд ҳукми билан уни ишдан бўшатганман. У туман судида ютди, вилоят судида ҳам. Бу ҳукм чиққандан кейин кучига эртаси куни кириши керак экан. Аммо у ишга чиққани йўқ, хизматга суд қарори билангина келади», — деди Матраимов.
Бироқ, Эрматбек Исмаилов «Клооп»га билдиришича, у қишлоқ ҳукуматининг раҳбари лавозимига қайтиб келган. Унинг айтишича, туман ва вилоят судлари уни оқлашган ҳамда қонун бўйича у ишга чиқиши керак.
«Душанба куни ишга чиқдим, бугун касал бўлиб қолганим сабабли таътилга чиқяпман», — деди Исмаилов.
«Прецедент» юридик компаниянинг юристи Замир Жоошев «Клооп»га қишлоқ ҳукумат раҳбари «масъулиятсизлик» моддаси бўйича айбдор деб топилгани учун унга қайта хизматга келишга қонун йўл бермаслигини билдирди. Унинг айтишича «Маҳаллий ўз-ўзини бошқарув» қонунининг 49-моддасига кўра, суд қарори кучга киргандан бошлаб ҳоким уни эгаллаган хизматидан бўшатиши керак.
«Судланган киши давлат хизматига келишга ҳаққи йўқ. Хизмат вақтида жиноят қилиб қайта яна қандайўз ўрнига келиб ишлар эди? У оқлангани йўқ, фақатгина жазо ўташдан озод қилинди. Уни қишлоқ кенгаши депутатлари бутунлай лавозимидан олиш ташлаши керак», — деди Жоошев.
Юрист қўшимча қилишича суд ҳукми бир ойининг ичида кучга киради.
Маҳаллий турғунлараввал ҳам Исмаиловга қарши митингга чиқишган. Ўшанда ҳам уни «ерларни ноқонуний сотишда» айблашган. 2017 йили у Попон қишлоқ ҳукуматининг раҳбарлигига учинчи бор сайланиб келган.
Давлат лавозимидаги Матраимовлар
Тилек Матраимов депутатларнинг уларга қарши Матраимовлар томонидан тазйиқ бўлаётгани ҳақида билдирувларга қарамай 2012 йили февралда Қорасув туманининг ҳокими хизматига келган.
Матраимовнинг оиласи катта ва унинг ака-укаларининг уч нафари юқори лавозимларда ишлайди. Тилекнинг энг катта акаси Искендер Матраимов — парламент депутати. Яна бошқа бир яқини Ислам Матраимов молия полициясидаги ички текширув бошқармасида раҳбарлик қилади.
Матраимовнинг яна бир акаси — Райимбек Матраимов — аввал божхона хизматининг раҳбар ўринбосари бўлган, аммо уни мазкур хизматдан собиқ премьер-министр Сапар Исақов собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг илтимоси бўйича бўшатган. Лекин, Матраимов ҳукуматнинг қароридан судга шикоят қилиб, суд уни хизатга қайтариш бўйича қарор чиқарган.