Ўз қарори тўғрисида Қарипбеков фейсбук саҳифасида маълум қилди. Бу қарорни у раҳбарлиги остида КТРК рейтинглар ва томошабоплик бўйича Россия телеканалларини «ошиб ўтганлиги», шу сабабли ўлкада «лидер» бўлгани билан тушунтирди.
КТРКнинг бош директори ўз мурожаатини 15-февралда эълон қилган.
Қарипбеков биргина телеканалнинг муввафақиятлари туфайли эмас, телекорпорациянинг ходимларини талаблари туфайли ҳам қайтадан КТРКнинг етакчилик хизматига номзодини қўйишга қарор қилган.
«КТРКни кўплаб ходимларининг шахсий хоҳишлари уларни КТРКнинг назоратчи кенгашга, президент номига, парламентга ва шахсан менга кейинги муддатга очиқ танловга қатнаниш талаби билан оғзаки ва ёзма тарзда мурожаат қилишга туртки бўлган», — деди Қарипбеков.
У иккинчи муддатга келмаслик бўйича ваъдаси эгаллаган хизматини «КТРКни янги миқёсга чиқара оладиган» кучли, ғайратли ва тажрибали янги профессионалга ўтказиб бериш истаги туфайли чиққанини қўшимча қилди.
Қарипбеков бундай қарори учун танқид қилиниши мумкинлигига қарамай, у ўз номзоди КТРКнинг етакчилик хизматига келишини истаганлар орасида рақобатни кучайтиради деб ишонади.
«Айрим одамлар муҳокамани мақсадли турда менинг бош директорлик хизматидаги иш муддатимни дискредитациялашга буришни исташаётганини афсус билан таъкидлайман. [...] Мен ҳам, КТРКнинг бутун жамоаси ҳам уяладиган ҳеч нарса йўқ, катта ишлар бажарилди, оғир машаққатли иш, жиддий натижалар бор», — деб билдирди у.
КТРКнинг етакчилик хизматига очиқ танлов 18-январда эълон қилинган. 15-февралда назорат кенгашининг билдиришича, талабномаларни тўртгина талабкор жўнатишган. Давлат телекорпорациясининг раҳбари тўрт йиллик муддатга тайинланади.
Телеканални молиялаштиришга ҳукумат ҳар йили деярлик 400 млн сом ажратади. КТРК Қирғизистондаги энг машҳур каналлардан бири.
Қарипбековнинг КТРКдаги фаолияти
Қарипбеков КТРКга 2015-йилнинг март ойидан раҳбарлик қила бошлаган. Бунга қадар у халқаро «Манас» аэропортига раҳбарлик қилган ва «Мегаком» компаниясида юрист бўлиб ишлаган.
Қарипбеков КТРКнинг бош директорлик хизматига иккинчи марта номзодини қўймаслик ҳақида 2017-йили июнда билдирган.
Ўша йили март ойида у Бишкек шимолида автоҳалокатга учраган. Шифокорлар у оғир жароҳатларни олганини ва юраги тўхтаб қолганини хабар беришган, кейин унинг умрини сақлаб қолишган.
Қирғизистон бош телеканали асосан ҳукуматнинг нуқтаи назарини ёритувчи бир томонлама лавҳалар сабабли кўп бор танқид остида қолган.
Баъзи бир депутатлар Қарипбековни бир неча марта танқид қилишган, телеканал муҳолифатга эфир бермайди деб айтиб чиқишган. Аммо КТРКнинг раҳбари билдирганидек, каналнинг танқид қилинишига қарамасдан, шахсан унга бирорта ҳам ҳужжатли норозилик келиб тушмаган.