Собиқ президентларинг дахлсизлиги бўйича қонун лойиҳаси ўзгартирилди. Қандай ўзгаришлар бўлди?

724
Ҳозирча Қирғизистонда собиқ президент мақоми Роза Отунбаева ҳамда Алмазбек Атамбаевда бор.

Собиқ президентларнинг дахлсизликдан ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентнинг иккичи ўқишига жўнатилди. Ҳужжатга ўзгартиришлар киритилди. Депутатлар янги нимани таклиф қилишаётганини ҳамда нима учун ҳужжат ташаббусчиларининг бири Исхак Масалиев унга қарши овоз берганини айтиб берамиз.

Масалиев билан Зулушевнинг қонун лойиҳасига ўзгартиришларни 12-февралда парламентнинг конституцион қонунлар бўйича комитетида киргизишди. Нима ўзгарди?

  • Ўз лавозимидан кетгандан кейин собиқ президент сиёсий фаолият юрита олмайди; у давлат органларидаги ёки сиёсий партиялардаги етакчилик лавозимларида ишлай олмайди. Агар у бу талабни бузса, у ҳолда собиқ президентга берилган кафолатлар ва имтиёзлардан ажратилиши мумкин.
  • Собиқ президентга ҳамда унинг мулкига даҳлсизлик кафолатланади. Аммо у абсолют эмас, агар бош прокуратурада собиқ ўлка раҳбари ўзгача оғир жиноят қилганликда гумон бўлса, собиқ президент ундан ажраб қолиши мумкин. Бундай вазиятда бош прокурор парламентга мурожаат қилади, ўз навбатида эса у собиқ президентнинг дахлсизликдан ажратиш ёки ажратмаслик кераклигини хал қиувчи махсус комиссия тузади.
  • Депутат Қурманқул Зулушев қонун лойиҳасини «ўтган муддатда», аниқроғи 2007 йилнинг 23-октябри билан қабул қилишни таклиф қилди.

Ўзгартиришларга ким қарши бўлган?

Қонун лойиҳасига ўзгартириш киргизишни депутат Исхақ Масалиев (ҳужжат муаллифларидан бири) ҳамда Асел Қодуранова қўлламаган — улар конституция қонунлари бўйича комиссиянинг таркибига киришади.

Масалиев ўз қонун лойиҳасин унга бошқа депутатлар киргизган ўзгартиришлар сабаб қўлламаганини «Клооп»нинг мухбирига берган интервтюсида айтди.

«Биз [Зулушев билан собиқ президентнинг дахлсизлигини] олиб ашлашни таклиф қилганмиз. Умуман олиб ташлашни. Ҳамкасблар эса мураккаблаштирилган вариантни таклиф қилишди — бош прокурор ҳамда Жогорку Кенеш орқали [собив президентни даҳлсизликдан ажратиш]», — деб түшунтирди Масалиев.

Унинг ҳамкасби Асел Қодуранова эса Зулушевнинг даҳлсизлик бўйича ўзгартиришлари қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан эмас, 2007-йилнинг 23-октябридан бошлаб кучга кириши кераклиги учун қўлламаганини «Клооп»нинг мухбирига билдирди.

Юристлар нима дейишмоқда?

Зулушевнинг таклифи чиндан ҳам Конституцияга зидми? «Прецедент» компаниясининг юристи Бекболот Касаболотовнинг фикрича, бу баҳсли масала.

Унин айтишича, Зулушевнин таклифи бир томондан собиқ президентнинг аҳволини қийинлаштиради, бу эса бош қонунни бузади.

Бошқа томондан бу ўзгартириш «собиқ президентдан абсолют дахлсизликни олиб», уни Конституция олдида бирдек қилади, собиқ президентда эса унинг мақоми сақланиб қолади.

Собиқ президентнинг даҳлсизлиги бўйича саволлар қандай қилиб пайдо бўлган?

Жогорку Кенешнинг депутатлари собиқ президентнинг даҳлсизлиги бўйича низомни Бишкек Иссиқлик электр марказида (ИЭМ) бўлган авариядан ҳамда унинг ортидан қилинган текширувлардан кейин муҳокама қила бошлашган. Авариянинг сабабларини ҳамда янгилашга кетган маблағни текшириш ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг ва унгача ўлка раҳбари бўлган Алмазбек Атамбаевнинг ўртасидаги алоқаларнинг совуб кетиши ортидан бўлган.

2018 йилнинг май ойида ИЭМни янгилаш бўйича депутатлар комиссияси ўзининг текширув ишининг хулосаларини кўрсатган. У текширувда ИЭМни янгилаш бўйича лойиҳада «Қирғизистон манфаатлари ҳисобга олинмаган», ўша вақтдаги президент бўлиб турган Алмазбек Атамбаев эса ҳукумат ишига аралашиб турган деб айтилган.

Собиқ президентнинг даҳлсизлиги бўйича мавзуни депутатларгина кўтаришган эмас, бу ҳақда юрист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Нурбек Токтакунов ҳам бир неча марта айтиб чиққан.

2018 йили ёзда юрист Конституция палатасига собиқ президентнинг даҳлсизлиги бўйича низомни Қирғизистоннинг Конституциясига мослигини текширишни илтимос қилиб мурожаат қилган.

Конституция палатаси эса 2018 йили кузда собиқ президентнинг даҳлсизлиги бўйича низомни Бош қонунга қарши келади деб топиб, мазкур иммунитетни олиб ташлаш мумкин бўлган механимзмни ишлаб чиқишни топширган.

Агар бу қонун лойиҳаси қабул қилинса, у ҳолда бу кимга тегишли бўлиб қолади?

Қирғизистонда собиқ президент мақомини олиб юрган икки киши бор: Роза Отунбаева ҳамда Алмазбек Атамбаев. Агар Масалиев ва Зулушевнинг қонун лойиҳасини ўзгартиришлар билан қабул қилишса, у ҳолда ўзгартиришлар ушбу икки собиқ президентга ҳамда кейинги президентларга тегишли бўлиб қолади.

Қирғизистоннинг дастлабки икки  президенти Асқар Ақаев ва Қурманбек Бакиевда собиқ президент деган мақом йўқ.