Қирғизистондаги ишчи аёлларнинг деярли бўш вақти бўлмайди — уни уй йиғиштиришга сарфлашади

674
Татьяна Зеленскаянинг «Клооп» учун иллюстрацияси

Уйдаги бепул ишлар — бу овқат тайёрлаш, уй йиғиштириш, кир ювиш ва бола-чақага қараш. Қирғизистонда уларнинг барчасини кўпинча аёллар қилишади, бу ишларга эркакларга қараганда уч марта кўп вақт сарфлашади. Натижада бу кўриниш қирғизистонлик аёлларнинг ўқишига, ишлашига ва ўлканинг иқтисодига ўз ҳиссасини қўшишига тўсқинлик қилади.

Материал “Школа Данных” ва «БМТнинг аёллар» бўлимининг Қирғизистондаги идораси билан ҳамкорликда тайёрланди.

Қирғизистонда аёллар ва эркаклар ўз вақтларини қандай сарфлаши бўйича Миллий статистика комитети тадқиқот ўтказган. Уни «Клооп»нинг журналистлари ўрганиб чиқишди. Бола-чақаси бўлмаган ва эру хотин ҳам ишлайдиган  шаҳарлик хотинлар уй ишларига қанча вақт сарфлашини видеода кўришингиз мумкин.

Бизнинг таҳлил Қирғизистонда оиладаги уй иши тўғри бўлинмай, стереотиплар натижасида бўлинаётганини кўрсатади — аёллар уй ишларининг қўп қисмини улар аёл бўлгани учунгина бажаради.

Мавҳумлашиб қолди. Бир ёқдан аёллар ўз вақтларини кўп қисмини уй ишларига сарфлашга мажбур, уларнинг вақтлари ҳақи тўланувчи ишларга етмай қолмоқда. Бошқа ёқдан гендер стереотипларининг ва маданий меъёрлар туфайли аёллар уй бекаси ролига рози бўлади.

Уй ишларини асосан аёллар бажарганлиги учун, билим олиш билан ишлашга вақтлари етмайди. Бу аёлларнинг иқтисодиётнинг ривожига қўшадиган хиссасини камайтиради— улар жамият учун фойдали инновацияларни ишлаб чиқиб, янги ғояларни илгари суриб, иш ўринларини ташкил қилишлари мумкин эди,бунинг барчаси Қирғизистоннинг иқтисодига ижобий таъсир кўргазар эди. Халқаро валюта фондининг (ХВФ) баҳолаши бўйича, меҳнат бозорида аёллар билан эркаклар  бирдай кўрсатилса ЯИМ 27% гача ўсиши мумкин.

Бу билан бирга ишлаётган эркакларнинг фоизи аёлларга солиштирганда қанча юқори, аммо эркакларнинг бўш вақтлари яна ҳам кўп. Бунинг сабаби — хотинлар ўртасидаги уй ишларининг тенг бўлинмаганлиги.

Бизнинг хулосаларимизни тасдиқловчи муҳим фактларни тўпладик.

1. Қирғизистондаги аёллар эркакларга қараганда уй ишларига уч марта кўп вақт сарфлашади, эркаклардай бир ярим соат эмас, тўрт ярим соат.

2. Аёллар ишга киришда уй ишларини ҳам бирга олиб кетишга қулай ва йўлга оз вақт кетадиган иш танлайди. Шунингдек мавқеини ўстирадиган ва обрўли ишларга кўпинча эркаклар қизиқишади.

3. Қишлоқларда аёллар уй ишларига бундан кўп вақт сарфлашади. Барчасидан ҳам аҳвол Боткен вилоятида ночор. Боткенлик аёллар бу ишларга кунига беш соатдан ортиқ вақт сарфлайди.

4.Аёллар вақтнинг кўпини айнан ана шу уй ишларига сарфлайди, шунингдек фарзанд тарбиялашга уларнинг фақатгина 17 дақиқаси кетади. Эркаклар бўлса болаларга кунига 8 минут вақт ажратади.

5.Уй ишлари шартли равишда «эркакка тегишли» ва «аёлга тегишли» деб бўлинади. Асосан аёллар овқат тайёрлаш, уй йиғиштириш, кир ювиш, дазмоллаш ва бола-чақани қараш билан вақтларини ўтказишади ва уй техникаларини, мебелларни ҳамда турар-жойни таъмирлаш билан эркаклар шуғулланади. «Эркаклар»нинг уйдаги бурчлари — бу ҳар куни бажарилиши керак ишлар эмаслиги кўриниб турибди. Шунингдек аёллар уйдаги ишларни ҳар куни қилишади.

6.Уй ишларини асосан аёллар бажарганлигидан, уларда эркакларга қараганда ўқиш ва ишга бир ярим соатдан оз вақт қолади — бу кунига тил ўрганиш бўйича битта дарсга ёки спорт клубидаги бир машғулотга баробар.

7.Эркаклар аёлларга нисбатан ишда бир соатга кўпроқ ушланади. Бунга қарамасдан, эркакларда бўш вақт кўп, шунингдек аёллар унинг кўпини уй ишларига сарфлашади.

8. Аёллар кўп вақтларини уй ишларига сарфлаганидан уларда ўлканинг иқтисодига ҳисса қўшиб, кўпроқ ишлашга имконият йўқ. Қирғизистонда ишга яроқли эркакларнинг 70% дан ортиғи ва аёлларнинг ярмидан озигина ишлайди.

9. Аёллар эркакларга солиштирганда маошни тўртдан уч қисмини олади. Бу фарқ жуда кўп тарқалмоқда. Барчасидан ҳам ажратиш энг даромадли касбларда бўлмоқда: транспорт, меҳмонхона ва молия секторларида.

Ҳаммуаллиф: Анна Капушенко, Савия Хасанова

Видео: Арсений Мамашев, Тилек Бейшеналиев, Айзада Каратаева, Бекжан Асилбеков

Иллюстрацилар: Татьяна Зеленская

Муҳаррирлар: Катя Мячина, Алтинай Мамбетова, Дмитрий Мотинов