Қирғистоннинг Ташқи ишлар министрлиги (ТИМ) чет ўлкада вақтинча эрган ёки ишлаган ватандошлар учун куну тун ишловчи қўллов хизматини ишга киргизди. Энди министрликнинг ходимларига мессенжерлар орқали мурожаат қилса бўлади.
ТИМ 14-январда билдирганидек, ҳозирда қўллов хизмати синов режимида ишлаяпти. Энди қирғизистонликлар министрликлар билан WhatsApp, Telegram, WeChat ҳамда Viber мессенжерлари орқали боғланиб, керакли маълумотларни олишлари мумкин.
Бунинг учун қўллонувчилар контакларига +996551312000 рақамини қўшиши керак бўлади. Шундан кейин министрликнинг оператори билан боғланиб, консультация ола олишади.
Маълумотга кўра, қирғизистонликлар мессенжерлар орқали матн, овоз, сурат ҳамда видео билдирувлари билан мурожаат қилса бўлса, қўллов хизмати эса узлуксиз ишлайди. Ҳозирча тизим синов режимида ишлай бошлади, у қанча муддатга чўзилиши номаълум.
ТИМнинг матбуот хизмати «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида, қўллов хизматига қирғиз ҳамда рус тилларида мурожаат қилишлари мумкинлиги хабар қилинди. Министрликдан билдирувларга жавоб бериш бўйича бир неча киши тайинланганини ҳамда улар 30 дақиқа ичида жавоб беришини қўшимча қилишди.