Бишкек шаҳар суди бундан аввалги инстанциянинг қарорини ўзгартирмасдан, собиқ вице-премьер Дуйшонбек Зилалиевни президент Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси бўлган куни бомба ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлиги учун уч йилга шартли кесди.
Суд йиғини 15-январда бўлиб ўтди. Зилалиевнинг оқловчиси Чинара Жакупбекова «Клооп»нинг журналистига айтиб беришича, Залалиев шаҳар судининг ҳукмини Олий судга шикоят қилиш бўйича қарор қабул қилганича йўқ.
11-январда бўлган судда Жакупбекова суд коллегиясидан Зилалиевга чиқарилган ҳукмни бекор қилиб, жиноят ишини ёпишни сўраган эди.
Жакупбекова ўз илтимосини янги қабул қилинган Жиноят ва Жазо кодекси бўйича Зилалиевни жиноятининг муддати эскирганлигини айтиб, унинг харакатларидан ҳеч ким жабрланмаганлиги билан тушунтирди. Бироқ суд оқловчининг аризасини қабул қилгани йўқ.
Зилалиев нимада айбланмоқда?
Тергов версияси бўйича, 2017 йили 24-ноябрда президент Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси бўлган куни Зилалиев ИИМ Академиясининг курсанти Самара Омуракуновага янги президентнинг кортежи ўтувчи томонда бомба қўйилганлигини билдирган.
Миллий ҳавфсизлик давлат комитети (МҲДК) унинг айтганларини текшириб чиқиб, портловчи модданинг қўйилганлиги бўйича ҳеч бир далил топмаган. Зилалиевга қарши бомба ҳақида ёлғон маълумот бергани бўйича жиноят иши қўзғалган. У курсантларнинг бири билан гаплашганини тан олган, аммо портловчи модда ҳақида айтганлигини инкор қилган.
Бу собиқ вице-премьерга нисбатан қўзғалган биринчи жиноий иш эмас — у 2018 йили декабрда ҳам ноқонуний бойиш бўйича айбланган.
МҲДК Зилалиевнинг ҳақиқий даромади деклерацияда кўрсатилганидан деярлик ўн баробар кўп эканини аниқлаган — улар унинг квартиралари, ер участкалари, уйларини, офис идораларини, соатларини, қимматбаҳо буюмларни ҳамда пулларини топиб чиқишган.