Министрлар кабинетининг етакчиси Мухаммедкалий Абилгазиев кўчада тупурганлик учун солинган жарима пулининг миқдорини қайта кўриб чиқиш кераклигини билдирди. Янги йилдан бошлаб кўчада тупуриш бўйича жарима пулнинг миқдори 5500 сом бўлди.
Бу ҳақда премьер-министр 8-январда янги кодекслар ва қонунларни амалга ошириш бўйича кенгашда билдирди.
«Албатта, биз фуқаролардаги шуурни ҳамда жамиятдаги юриш-туриш тажрибасини шакллантириш бўйича масалаларга ўзгача эътибор қаратишимиз керак. Жарима санкцияларини қўлланиш — бу бугунги кундаги холис зарурат деб ҳисоблайман. Тупириш — бу албатта салбий кўриниш, лекин биз бунинг учун қўйилган жарима пулни кўриб чиқишимиз керак», — деди Абилгазиев.
2019 йилнинг 1-январидан бошлаб кучга кирган тупурганлик учун 5500 сом миқдоридаги жарима пули турли фикрларни пайдо қилиб, Қирғизистонлик Рамис Закирияев эса жарима пули кучга киргандан кейин видео ҳам олган. Видеода у элга мурожаат қилиб, ўлка раҳбарларини танқид қилиб, Жогорку Кенешнинг деворига туфлаган. Шундан кейин ҳамёнидан 5500 сомни олиб, жарима тўлашга тайёр эканини билдирган.