Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаева давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековдан «Ата Мекен» партиясининг собиқ лидери Омурбек Текебаевга раҳм-шафқат кўрсатишни сўради. Лекин муҳолифатчи сиёсатчи бир неча бор шафқат керак эмаслигини билдирган, чунки ўзининг айби йўқлигига ишонади.
Отунбаева Жээнбековга йўллаган мурожаатида қонун бўйича президент судланган кишининг шахсий илтимоси бўлмаса ҳам ва унга асослар бўлса авф эта олади деб билдирди.
Унинг айтишича, хавфли «редицив» учун судланиб, тўғри йўлга тушмаган, лекин ўзларига нисбатан парламент депутатларининг илтимослари бор судланганларга ҳам президент авф бера олади. Шу сабабдан Отунбаева парламент фракцияларни лидерларининг мазкур мурожаатни қўллашга чақирган.
Отунбаеванинг мурожаатини парламентдаги тўрт фракция лидери қўллади: «Ата Мекен»дан Алмамбет Шикмаматов, «Онугуу-Прогресс»дан Бакит Торобаев, «Бир Бол»дан Алтинбек Сулайманов ҳамда «Киргизстан» фракциясидан Алмазбек Баатирбеков.
Отунбаева ўз мурожаатида Текебаевга қарши ишни «сиёсий буюртма ҳамда чет эллик товламачининг туҳмати» (Текебаевга қарши асосий гувоҳ — россиялик бизнесмен Леонид Маевскийнинг — таҳр.) деб атади.
«Текебаевга қарши тўқилган иш айбсиз кишини ноқонуний судда ҳамда суд адолатининг фундаментал принципларини поймол қилиш қатори энг оғир прецедент бўлиб тарихда қолади. Адолатсизликнинг бу сурбетларча акти Алмазбек Атамбаевнинг бошқарувидаги оқлаб бўлмас шармандачилик бўйича қолади», — деб билдирди Отунбаева.
Текебаев эса 22-декабрда «Азаттык»нинг журналистларига билдиришича, у авф сўрамайди, чунки у ўз жазо муддатининг кўпини ўтаган ва ётоқ қамоғига ўтказилишга ёки муддатидан аввал бўшитилишга ҳақли. Текебаев эркинликка чиққандан кейин ўзининг айбсизлигини исботлашга уринади.
Президент Сооронбай Жээнбеков 19-декабрда Текебаев ўзи авф сўрамаса ҳеч нарса қила олмаслигини айтган.
Бунга қадар 2018 йили майда собиқ омбудсмен Кубат Оторбаев президентга Текебаевга авф беришни илтимос қилиб мурожаат қилган. Ўша вақтда Текебаев авфнинг кераги йўқлигини, чунки ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини айтиб жавоб берган. Сиёсатчи сафдошлари билан ўз ишини қайта кўриб чиқишни талаб қилади.
Текебаев қандай қилиб коррупция бўйича судланган?
«Ата Мекен» муҳолифат партиясининг лидери Омурбек Текебаев 2017 йили 8 йилга судланган. Лекин кейинчалик унинг қамоқ муддати 4,5 йилгача қисқартирилган. Сиёсатчи 2021 йили чиқиши керак.
Текебаевни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олганликда айбдор деб топилган. Тергов версияси бўйича, Текебаев бу пулга тадбиркорга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон яратиб беришни ваъда қилган.
Текебаев судда ўзига қўйилган айбни бўйнига олмай, жиноий ишни «сиёсий харакатда» деб атаган. У ўзига қарши қўйилган айбларни ҳукуматга нисбатан айтган танқидлари билан боғлаган. Ҳозирда Текебаев Бишкекнинг №47 қамоғида жазо муддатини ўтамоқда.
2018 йили ноябрда Москванинг Тверь суди Маевскийни 37,5 млн доллар таъма қилиш иши бўйича қамоққа олган. Агар унинг айби исботланса, тадбиркор 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.