«Бу сенга ўйин эмас». Нима учун қирғиз сиёсатида аёллардан жуда оз?

709
Жогорку Кенешнинг VI чақирилишининг аёл депутатлари. 2016 йил. Сурат: парламентнинг матбуот хизмати

Қирғизистоннинг қонунлари сиёсатга аралашишни истаган аёлларга имконият бера бошлади. Лекин жамоатчиликнинг ўзи ўлканинг тақдирини ҳал қилган қонунларни биргина эркакларгина эмас, аёллар ҳам қабул қилишини тўлиқ тушуна олгани йўқ.

Материал Дата мактаби ҳамда Қирғизистондаги «БМТнинг Аёллар» тизими билан ҳамкорликда тайёрланди.

40 ёшдаги Элеонора Сийданова — Беловодск қишлоқ кенгашидаги 30 эркак орасида ёлғиз депутат аёл. Икки йил аввал маҳаллий турғунлар уни қишлоқнинг муаммоларини ҳал қилишди ёрдам кўрсатганлиги учун сайлашган.

Сийданова ишининг илк ҳафталари унга «тушунарсиз ҳамда оғир» бўлганини эслатади. У сайлангангунга қадар маҳаллий депутатлар қандай қилиб ишлашини билмаган. Шунингдек эркаклар тарафининг ишонмовчиликларини босиб ўтишга мажбур бўлган.

«Мени бюджет комиссиясининг раиси қилиб сайлашган ҳамда бу айрим эркак депутатларнинг ғурурига теккан. Лекин кейинчалик биз бирга ишлашиб, баримиз қишлоқнинг келажаги учун биргаликда ишлашамиз деган фикрга тўхталганмиз», — деди у.

Умумий Қирғизистон бўйича олиб қараганда аёлларнинг сиёсатдаги вазияти Беловодск қишлоқ кенгашига нисбатан бир оз яхши бўлганига қарамай умидлантирмайди.

Сўнги уч йилда бутун ўлка бўйича депутат аёлларнинг сони 11 фоиздан ортмай келмоқда. Қирғизистондаги 8700 депутатларнинг орасида сони мингга етмаган аёл депутатлар бор.

Аял депутатларнинг сиёсатда бўлиши қонунлар адолатлироқ қабул қилиниши учун жуда муҳим.

«Бола эмизиш ҳақида қонун бор, бундай қонунни бирорта ҳам эркак ёзмайди», — деб мисол келтирган парламентнинг депутати Айнуру Алтибаева.

Бундан ташқари, аёллар эркакларга нисбатан ижтимоий масалаларни кўп олиб чиқишади.

«Аёллар бола боқча, сут ишлаб чиқарувчи ҳамда тикув цухларини қуриш кераклиги бўйича масалаларни доимо кўтаришади. Эркаклар эса спортзал, ҳаммом, сауна, кураш залларини тилга олишади. Улар дам олишнигина яхши кўришади, биз эса ижтимоий масалалар ҳақида айтамиз», — деб тушунтирди Чотқол қишлоқ кенгашининг депутати Рахия Омурбаева.

«Тўраларча харакатлар»

Жогорку Кенешдаги аёл депутатлардан бири Айнуру Алтибаева ҳаммасидан ҳам ўзининг парламентдаги ҳамкасбларига эмас, маҳаллий кенгашларга кўрсатилган аёлларга қийин деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, бунга қонунларнинг яхши ишлаб чиқилмаганлиги, гумонлар, пул ва вақтнинг йўқлиги, бундан ташқари, уларга патриархал жамият юклаган оилавий мажбуриятлар сабаб бўлмоқда.

«Айниқса қишлоқ аёлига эркак номзод билан рақобатлашиши қандай эканини тасаввур қилиб кўринглар. Асосан улар ким? Уларнинг сайлов жараёнини таъминлашга имкониятлари бор бизнесменлар, тадбиркорлар», — дейди Алтибаева.

Аёллар учун асосий масала маҳаллий кенгашлардаги сайлов қонунида бўлишда  — сайловнинг  мажоритар тизими. Унда сайловчилар партиялар учун эмас, ҳар бир номзодга ўз-ўзича овоз бериши керак. Бундай вазиятда аёлларга эркаклар билан рақобатлашиш қийинроқ.

Баткен шағар кенгашининг депутати Чинара Ахмедова қишлоқлик эркак «билим даражаси бўйича [аёлдан] уч карра паст» бўлиши мумкин эканига қарамай ўзини эркакман деб ҳисоблагани учунгина доимо ўзини баланд сезади деб ҳисоблайди.

Қариндошлари қарши

Сиёсатга аралашишни истаган аёлларнинг яна бир катта муаммоси — бу жамиятнинг лидер аёлларни қабул қилишни истамагани.

«Бизнинг анъанавий оилада аёл оила билангина бўлиши керак, ошхона ҳамда бошқа нарсалар билан деган тушунча бор. Менинг фикримча агарда оила билимли бўлса, у ҳолда диндан ташқари тарбия берилса  — асосан биз дунёвий давлатмиз-да — қандайдир бир муаммолар туғилмаслиги керак деб ҳисоблайман», — дейди Элеонора Сийданова.

Сийданованинг яқин қариндошлари унинг қишлоқ кенгашига бориш ташаббусини қўллаб, хатто ёрдам ҳам беришган.

Тўғри тушунган қариндошлар билан ёмонлашнинг йўқлиги  — бу сиёсатга аралашгиси келган аёллар учун кам учровчи нарса. Қирғизистонликларнинг деярлик 60 фоизи аёллар умуман сиёсатга қатнашмаслиги керак деб ҳисоблашади.

Қоракўл шаҳар кенгашининг собиқ депутати Элмира Исмаилкунова болалари билан турмуш ўртоғи унинг сиёсатдаги карьерасига қарши бўлишганини айтмоқда.

«Ҳеч исташмаган [депутат бўлишимни], “Бундай бош оғриқнинг сенга нима кераги бор, бу сенга ўйин эмас, сен аёлсан” деб атйишган. Ўзлари истаганидек [депутатликка номзодингни кўрсатма деб] ортга чекинишга ишонтиришга харакат қилишган», — деб айтади у.

Исмаилкунова шаҳар кенгашига партия рўйхати билан ўтиб, у ерда бир неча муддат ишлаган. Ундан кейин партия уни рўйхатдаги бошқа партиядошларига ишлаш имкониятини бериш учун мандатни топширишни илтимос қилган. Ҳозир у айни ишни бажаради, лекин депутат қатори эмас, партиянинг аъзоси ҳамда фаоли қатори.

«Кетганимда [оиламнинг] бўйнидан катта юк тушгандек бўлди. Кичик фарзандим ҳозирга қадар  [фаолиятимга] қарши», — деди Исмаилкунова.

Қонунлар ишламайди

Қирғизистонда депутат аёллар учун ўрин беришни мажбур қилувчи қонунларни қабул қилишаётганига қарамай, парламентда ҳамда маҳаллий кенгашларда депутат аёлларнинг сони ҳозирча кўп ҳам ўсгани йўқ.

Бундай қонуннинг биринчиси 2011 йили, парламент сайловидан бир йил ўтгандан кейин қабул қилинган. У Жогорку Кенешга отланаётган партияларни рўйзатга бир жинсдаги номзодларнинг сонини 70 фоиздан ортирмаслик кўрсатилган. Албатта, бу чеклов эркакларгагина тегишли  — улар давлат қарорларини қабул қилишда устунлик қилмаслиги учун.

Ҳуқуқий жиҳатдан олиб қараганда бу қонун аёлларга Жогорку Кенешда ўринларнинг 30 фоизини эгаллашга имконият беради. Аниқроқ айтганда, 120 мандатнинг ичидан 36сини. Лекин амалда бу қонун бажарилмайди — ҳозирда парламентда фақатгина 22 аёл бор.

Бу қонуннинг бажарилишини регламент учун масъул парламент комитети назорат қилиши керак. Бироқ у депутатларнинг орасидаги гендер тенглик масаласини жуда оз кўтарган. Унга қўшимча мазкур масалага тегишли даражада деярлик ҳеч ким реакция қилмаган.

Охирги 8 йилда аёлларнинг сиёсатга аралашиши тўғрисида регламент бўйича комитетнинг таркибига кирмаган Алтибаева кўпроқ айтиб келади. У сиёсатда аёлларнинг сонини кўпайтиришга ёрдам бера олувчи қонунларни кўтариб чиқади.

Аммо парламент маҳаллий кенешларга аёлларни кўпроқ киргизишга тайёр бўлгани билан, ўзига тегишли бўлган ўзгартиришларни эркак депутатлар шунчаки ўтказмай қўйишади. Масалан, парламент партия рўйхатларида албатта ҳар бир учинчи номзод аёл бўлиши кераклиги бўйича қонунга қарши овоз берган. Ҳозир аёллар рўйхатларда ҳар бир тўртинчи ўринни эгаллашади.

«Эркаклар [қонунга ўзгартиришни] шаҳар кенгашларидаги партия рўйхатидаги айрим икки позициядан кўп бўлмаслиги учун қўллаб беришди. Лекин биз айни нарсани Жгорку Кенешда қилишни таклиф қилганда, улар қўллашмади. Биз қонун лойиҳасини икки йил таклиф қилганмиз», — дейди Алтибаева.

Камситиш эмас, балки хурмат

Бунинг барига қарамай, «Клооп»нинг журналисти суҳбатлашган турли ҳудудларнинг 15 аёл депутати эркаклар тарафидан камситиш сезишмаганини айтишмоқда.

«Улар бизни аёл қатори камстишмоқда деб айтишдан йироқман. Лекин депутатлик фаолиятда эркакларнинг ўзаро тилакдошлиги сезилади, — дейди Баткен шаҳар кенгашининг депутати Чинара Ахмедова. — Депутатлик корпусда бўлгани етти аёл бормиз. Агар қандайдир бир масалаларни хал қилиш керак бўлиб қолса эркаклар дарров йиғилиб, қайси ерда керак бўлса ўша ердан бир-бирини қўллаб беришади».

Кемин шаҳар кенгашидаги унинг ҳамкасбларидан бири эркак депутатлар мессенжерда ўзлари учунгина гуруҳ тузиб олишганини айтмоқда. «Улар ўша ердан бир нарсаларни жўнатишиб, кулишади. Бу қанақа гуруҳ деб сўрасам, эркакларнинг ўртасидаги гуруҳ деб жавоб беришди», — деди у.

Алтибаева ҳам Жогорку Кенешнинг ишида камситиш йўқ деб тасдиқлайди. Унинг айтишича, уни ҳаммасидан ҳам аёл депутат бўлгани учун хурмат қилишади, жинсий белги бўйича камситишмайди:

«“Сен аёл бўлганинг учун мендан ёмонсан” дегандек нарса бўлмаган. Аксинча, хурмат сезаман деб айтсам бўлади».

Бу мақолада келтирилган фикрлар муқаррар «БМТ - Аёллар», Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ёки унинг турли ҳамкорликдаги ташиклотларининг нуқтаи назарини англатмайди.

Муаллиф: Александра Ли

Инфографика: Бегайим Ажикеева

Муҳаррирлари: Алтинай Мамбетова, Дмитрий Мотинов, Катя Мячина