«РусГидро» Юқори Норин ГЭС лойиҳадаги улушини 2,5 млн сомга сотмоқда. Аммо Қирғизистон уни сотиб олмайди

868
Юқори Норин ГЭС каскадларининг объектлари. 2016 йил. Сурат: Тилек Бейшеналиев/Kloop.kg

Россиянинг «РусГидро» компанияси «Юқори Норин ГЭС» Ёпиқ акционерлик жамиятидаги (ЁАЖ) улушини Қирғизистоннинг «Электр станциялари»га сотишга қарор қилди. Лекин «Электр станциялари» уни сотиб олишни исатамайди. Ноябрда «РусГидро» Қирғизистонни Гага судига берган. У Норин дарёсида ГЭС каскадларининг қурилишига солинган 37 млн доллар сармоясига компенсация олишни хоҳлайди.

«РусГидро» «Юқори Норин ГЭС» ЁАЖдаги акцияларни сотиш бўйича қарорни 6-декабрда қабул қилган: Россиянинг компанияси лойиҳадаги улушини «Электр станциялар»га 2,5 млн сомга ўтказиб беришга рози. Бу Бишкекдаги бир хонали квартиранинг нархи.

Шунга қарамай Қирғизистон ҳозир «РусГидро»нинг «Юқори Норин ГЭС» ЁАЖдаги акцияларини сотиб олишни режалаштиргани йўқ дейди Давлат саноат комитетининг вакили Эрмек Нуржанов.

Унинг айтишича, ҳукумат рус давлат компаниясининг улушини сотиб олиб, ГЭС каскадларининг қурилишига пул қўшган «РусГидро»нинг 37 млн долларини тўлаб берувчи инвестор топишни истайди. Ҳозирча бундай инвестор йўқ.

«РусГидро»нинг акциялари 2,5 млн сомни тузади деган қийматни мустақил «Swiss Appraisal Russia» баҳоловчиси аниқлаган.

«РусГидро»нинг маълумотига кўра, унинг «Юқори Норин ГЭС» ЁАЖдаги акцияларини «Электр станциялар»га ўтказиб бериш бўйича масала 2016 йилдан бери хал бўлмай келмоқда. Компаниянинг фикрига кўра, Қирғизистон унинг акцияларини сотиб олишга мажбур, чунки қирғиз ҳукумати келишувни биринчи бўлиб тўхтатган, бу эса икки тарафли келишувда ёзилган шарт.

«КЎрсатилган қарорларга, буйруқларга ва келишувларга қарамай, Қирғизистон Республикаси “Юқори Норин ГЭС” ЁАЖдаги улушни “Электр станциялар” ОАЖша қабул қилишга йўналтирилган ҳеч қандай чораларни кўрмаяпти», — деб ёзади компания.

Каскаднинг қурилишида ишлаган ходимларнинг вахта шаҳарчаси. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

«РусГидро» «Юқори Норин ГЭС» ЁАЖдаги улушини нима учун сотишга қарор қилган?

«Юқори Норин ГЭС» ЁАЖ Норин дарёсида ГЭС каскадларини қурувчи қирғиз-рус ишхонаси бўлган. Компания 2012 йили тузилган: Россия тарафидан лойиҳага «РусГидро», Қирғизистондан эса «Электр станциялар» ишхонаси кирган.

Россия ва Қирғизистон лойиҳани амалга оширишни 727 млн долларга баҳолаган. Лекин, «РусГидро» объектларнинг қурилишини кечиктиргани сабаб Қирғизистон лойиҳа бўйича битимни 2016 йили бир томонлама бекор қилиб, қурилиш тўхтаб қолган.

Қирғизистон «Россия иқтисодининг вазияти ночорлаб ва ёқилғи мойи қиймати тушиб кетгани» важидан рус давлат компанияси билан келишувни узишга мажбур бўлганини ўша вақтда президентлик хизматида ўтирган Алмазбек Атамбаев айтган.

Унга жавобан «РусГидро»Қирғизистондан лойиҳага қўшган 37 млн долларини қайтариб беришни талаб қилган — қирғиз томон билан тузилган икки тарафли келишимга кўра, унинг бунга ҳуқуқи бор.

2017 йили июлда Юқори Норин ГЭС бўйича Liglass Trading билан битимга қўл қўйиш вақти. Чапдан ўнга: Дуйшонбек Зилалиев (ўша вақтда Саноат давлат комитетининг етакчиси бўлган), Алмазбек Атамбаев (собиқ президент) ҳамда Liglassтын директори Михал Смелик. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

«РусГидро»нинг лойиҳадаги улушини сотиб олишга, унинг чиқимларини компенсациялаб беришга ҳамда ГЭС каскадлари қурилишини битиришга тайёрлигини биринчилардан Чехиянинг Liglass Trading компанияси билдириб чиққан. Лекин, чехиялик инвестор Қирғизистоннинг «РусГидро» олдидаги қарзини ўз вақтида тўлаб бера олмай қолганидан битим амалга ошмай қолган.

Liglass Trading билан битимни бузишга қирғиз ҳамда чехиялик журналистларнинг материаллари ҳам сабаб бўлган. Улар Liglass Tradingнинг бундай лойиҳани амалга ошириш учун тажрибаси борлигидан шубҳа қилишган. Бундан ташқари, Liglass Tradingнинг Қирғизистондаги фаолиятига ҳам қизиқа бошлаган.

ГЭС каскаднинг қуришдаги ўғрилик

Норинда ГЭС каскадларини қуриш бўйича жанжаллар «РусГидро»нинг ўзини ҳам айланиб ўтмаган. Компания Қирғизистондан лойиҳага киритган 37 млн долларининг ўрнини тўлдириб беришни талаб қила бошлаганда парламент депутатлари 2018 йили февралда қурулишнинг иши билан танишиб чиқишга қарор қилишган.

Депутатлар қурилаётган объектларни кўриб чиққандан кейин бажарилган ишнинг қиймати 37 млн долларга етганига ишонмай, лойиҳанинг реал қиймати ортирилгани ҳақида айтиб чиқишган.

2016 йили «Клооп»нинг журналистлари Юқори Норин ГЭС каскадларининг объектларини қуришга кетган чиқимларни ўрганиб чиқишган.

«Клооп»нинг журналистлари «Юқори Норин ГЭС» ЁАЖнинг 29 тендер ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қўшма Қирғизистон ва «РусГидро» ишхонасининг контрактлари доимо бир кунлик фирмаларга ёки «РусГидро»нинг шўъба ширкатларига ўтказиб берилиб турлиганини аниқлашган.

Масалан, ГЭСларни қуриш бўйича тендерлардан бирини Россиянинг «ЛенГидроСтрой» компанияси енгиб олган — бу «РусГидро»нинг шўъба ишхонаси. Компания ўз хизмати учун қанча пул олганлигини кўрсатган аниқ рақам йўқ. Турли баҳолар бўйича, «ЛенГидроСтрой»нинг тендердан топган даромади 117,6 миллиондан 669 млн сомни тузиши мумкин.