Парламент Бишкекда 3589 ноқонуний қурилишни легаллаштириш ғоясини кўриб чиқмоқда — бироқ ярим-ёртигина. Демак бу қонун қурулишларнинг эгалари уни сотиб ёки совға қила олишмаслигини билдиради.
Ҳозир ноқонуний қурулишларни легаллаштириш ҳақида қонун лойиҳаси парламентда иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. КСДП фракциясидаги унинг ташаббусчиси Чинибай Турсунбеков ноқонуний қурилган уйларнинг масштаби Бишкек ва Ўшда «актуал ҳамда оғриқли муаммо» бўлиб қолди деб ҳисоблайди.
Турсунбеков 19-ноябрда парламент йиғинида ноқонуний қурилган уйларнинг айрим эгалари уларда 20 йилдан бери яшаб келишади деб билдирди.
«Бироқ уларнинг ўз уйларига эгалик қилиш ҳуқуқлари йўқ, шунингдек, улар фарзандларига ҳужжаи ололмай, мактаб ўқувчилари эса ҳудуд бўйича мактабларга бора олмай келишмоқда. Шу сабабдан уларга ҳужжат бериб, рўйхатга ўтказишни таклиф қиламан», — деди у.
Қонун лойиҳасининг справка-асосламасида Бишкекнинг 47 янги маҳалласида олти мингдан ортиқ ноқонуний қурилган ҳусусий уйлар бор экани айтилади. Уларнинг ичидан 3589нинг эгалари уй-жойга чекланган лецензия олиши мумкин.
Турсунбековнинг фикрига кўра, мазкур уйларда яшаётганларнинг аксарияти — бу пулларининг барини уй қуришга сарфлаган аҳолининг кам таъминланган қисми. Депутат улар митинг ва акцияларга чиқиш билан «ижтимоий тангликни» яратишмоқда деб ҳисоблайди.
Давлат экотехинспекциянинг вакили Айнур Кенжебаеванинг айтишича, ноқонуний қурилган уйлар Бишкекнинг «Ак Босого», «ГЭС-5», «Дордой», «Алтин Казина» ва бошқа янги кварталларида бор.
«“Дордой” янги кварталида қабристонлар, газтақсимлагичлар, сибир язвасининг ўчоғи бор. Ўз навбатида у ерда 399 [ноқонуний қурилган] уй жойлашган», — деди Кенжебаева.
Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса уй-жой ҳужжатини кимлар ола олади?
Турсунбековнинг режаси бўйича, уй-жой ҳужжатларини ўз уйларини 2012 йили 3-августга қадар қурганлар олиши мумкин.
Қонун лойиҳасининг справка-асосламасида қонунийлаштирилган уйларнинг эгалари уларга эгалик қилишнинг бўлгани чекланган ҳуқуқини олишлари мумкин: улар уйларини сотиб, совғага бериб, унга боғлиқ бошқа ишларни юргиза олишмайди.
Агар қонунсиз қурилган уй легаллаштирилса, у ҳолда унинг эгаси «ўзбилармонлик билан қурилган» дейилган белгили «Уй қурилишининг паспортига» эга бўлади. Бу ҳужжатга кўра уйнинг яшовчилари билан эгалари рўйхатга туриб, ундан ташқари, ўзларига имтиёзларни ҳамда бошқа социал нафақа пулларни олишлари мумкин.
Аммо барча ноқонуний қурилган қурилишларни қонунийлаштириш мумкин эмас. Масалан, газ ўтказгич қувурлари, электр симлари ўтган, ундан ташқари қабристонлар ва маданий ҳамда ижтимоий объектларни қуришга ажратилган ерлар легаллаштирилмайди.
Уйларга лицензияни ким беради?
Лецензия бериш учун таркибига вице-мэр, шаҳар кенгашининг депутатлар комиссиясининг раиси, ҳудудий маъмуриятнинг раҳбарлари, архитектор, мэриянинг юристи, бундан ташқари, мэриянинг ҳусусий турар-жой қурилиш департаментининг етакчиси кирган махсус комиссия тузишни режалаштиршмоқда.
Шу билан бирга, вазиятга кўра комиссияга сейсмология, ёнғинга қарши хавфсизлик, санитария меъёри бўйича мутахассислар, бундан ташқари, давлат рўйхатга олишнинг раиси ҳам киради. Билдирувнинг кўриб чиқишга комиссия аъзоларига уч кун муддат берилади.
Ўз уйига ҳужжат олишни истаганлар комиссияга қурилиш эгасининг нотариал қабул қилинган паспортнинг нусхасини, уй чиндан ҳам 2012 йили 3-августга қадар қурилганини тасдиқловчи ҳужжатларни, яшаган еридан справка ҳамда бошқа ҳужжатларни топшириши керак.