Энди Олий аттестация комиссиясининг (ОАК) сайтидаги диссертациялар архиви код ва махфий белги орқали кириш имконини беради, илмий ишни унинг муаллифи номи билан қидириш мумкин бўлмай қолган. Комиссия қирғиз диссертацияларига кириш имкониятини июлда, улардан плагиат топила бошлагандан кейин ёпган.
Диссертацияларнинг архивини кўриш имкони қайта очилганнин ОАК 1-ноябрда «Акипресс»га билдирган. Комиссия вакилларининг айтишича, улар маълумот базасининг тизимини ўзгартирию, такрорланган ёзувларни ўчириб, диссертациялар файлдларининг хавфсизлигини ортиришган.
Ҳозирча сайтдаги ўзгартиришлар диссертацияларнинг хавфсизлигини ортиришга қандай ёрдам бергани у қадар тушунарли эмас — ОАК билан ушбу мақола эълон қилиниши арафасида боғланиш имкони бўлмади.
Лекин архивга кириш имкони аввалгидан кўра бир оз чекланган бўлиб қолганини сезиш мумкин: диссертацияларни энди муаллифнинг исми орқали қидириб бўлмайди, бунинг учун илмнинг тармоғини ёзиш шарт бўлади. Ўз навбатида бу, агар мавзу номаълум бўлса диссертация қидиришни қийинлаштиради.
Бундан ташқари, архига кириш учун код ва маҳфий белги орқали мажбурий рўйхатдан ўтиш ҳам пайдо бўлган, лекин бу кўп вақтни олади.
Комиссия диссертацияларни кўриш имкониятини 2018 йили июлда ёпган. Бу ОАКларда қирғиз олимларининг илмий ишларидаги плагиат ҳақида бир қатор маълумотлар чиқиб кетгандан кейин бўлган. Уни диссертацияларда плагиат излаган Россиянинг «Диссернет» жамияти топган.
Плагиатнинг излари машҳур қирғиз амалдорлари, Бишкекнинг собиқ вице мэри Эркинбек Исаковнинг, парламент депутати Акилбек Жапаровнинг ҳамда ИИМ раҳбарининг собиқ ўринбосари Бактибек Алимбековнинг ишларидан топилган.
Аввалроқ комиссиянинг раҳбари Бакит Тыналиева диссертацияларнинг маълумот базаси ноябрда очилишини ваъда қилган. У буни комиссиянинг мутахассислари илмий ишларни кўчириб олишдан ҳимоя қилишни истаётгани билан изоҳлаган.
Илмий ишларидан плагиат топилган олимларнинг аксарияти илмий ишларида кўчирмакашлик бўлганини инкор қилишмоқда. Собиқ вице-мэр Эркинбек Исаков — ўзининг илмий даражасидан ажратиш бўйича ариза билан мурожаат қилган ягона амалдор. Бакит Тиналиеванинг айтишича, илмий даражадан ажратиш процедураси хали якунланмаган.
Ҳаммуаллиф: Метин Жумагулов