Бишкек мэрияси жамоат транспортларига электрон чипта киргизмоқчи. Нималар маълум?

639

Мэрия мазкур ташаббусни 2019 йили амалга оширишни режалаштирмоқда. Бунинг учун жамоат транспортга нақд бўлмаган тўлов қабул олувчи валидаторларни харид қилиб, ўрнатиш керак.

Аввалига шаҳар ҳукумати нақдсиз тўловни автобуслар ва троллейбусларда, шундан кейингина маршрут таксиларида синаб кўришни режалаштирмоқда.

Мэрия режасига кўра, йўл ҳақини электрон турда тўлаш транспорт йиғимларининг миқдорини икки-уч баробарга кўпайтиришга имкон яратади. Мэрия бўлим бошчисининг ўринбосари Кубаничбек Жусупов ҳозир шаҳар бюджети йилига транспорт йиғимларидан 190 млн сомга яқин маблағ олишини, лекин ҳозирги йўл ҳақи тўлашнинг ҳозирги тизими ҳайдовчиларга даромадларни яширишга имконият бераётганини айтди.

Жусупов мэрия жамоат транспортларида йўл ҳақи учун электрон ҳақ киргизишни молиялаштирмаслигини, уни тендернинг натижаси билан шаҳар ҳукумати танлаб олувчи ҳусусий сармоядорга топширишларини «Клооп»га берган интервьюсида айтди. Бу тендер эса ноябрда ўтади.

«Жамоат транспортда валидаторларни инвестор қўяди, кейинчалик хусусий транспортларга ҳам ўрнатилади. Ҳар бир  транзакциядан [йўл ҳақи учун] пул операторга тушади. 25 фойизи [транзакциядан] муниципиал бюджетга, 75 фоизи эса инвесторга кетади», — деб тушунтирди Жусупов.

Унинг қўшимча қилишича, келажакда Бишкек мэрияси электрон тўлов тизимига тўлиқ назоратни олади. Инвестор лойиҳадаги ўз улишини сарфланган пуллар оқлангандан кейин давлатга ўтказиб беради.

Бу қандай ишлайди?

Жамоат транспортларида электрон тўлов учун бишкекликлар смарт карта сотиб олиши керак бўлади. Уларни шаҳарда ўрнатилган махсус савдо тармоқларидан харид қилиш мумкин бўлади.

Йўл ҳақини автобусда ёки троллейбусда тўлаш учун йўловчи смарт картани фақатгина валидаторга яқинлаштириб ушлаши етарли. У керакли суммани олиб қолади.

Бишкекликларга қуйидаги категориядаги смарт карталар ёки сафар карталари бўлади:

  • Катталар учун (100 йўл юриш) — 500 сом;
  • Талабалар учун (60 йўл юриш) — 350 сом;
  • Ўқувчилар учун (60 йўл юриш) — 200 сом;
  • Пенсионерлар учун (60 йўл юриш ойига бепул берилади).

Бу ҳозирча шунчаки лойиҳа. Биз электрон ҳақ тўлаш тизими кенги ишга киришини, аҳолининг ижтимоий қатламининг манфаатлари ҳисобга олинишини истаяпмиз. Бу лойиҳани шаҳар кенгаши қўллаб бериши керак», — деб тушунтирди Жусупов.

Бишкек мэрияси смарт карталар билангина чекланмайди. Режада банк карталари ёки уяли телефон орқали ҳақ тўлаш тизимини ҳам киргизиш ғояси бор. Бу имкониятлар қачон ишга ошиши ҳозирча номаълум.

Электрон ҳақ тўлаш тизими киргизилиш орқасидан бир марталик йўл ҳақининг миқдори кўпайиб-кўпаймаслиги ҳам номаълум.

Маршрут таксиларчи? Уларни электрон ҳақи тўлаш тизимига қачон қўшишади?

Жусуповнинг айтишича, маршруткаларни электрон тизимга қўшиш харакати 2020 ёки 2021 йилларга режалаштирилмоқда.

Агар Бишкек мэрияси электрон ҳақ тўлаш тизимини киргизадиган бўлса,  у ҳолда ҳайдовчилар бензин ёки бошқа харажатларни қандай тўлашади деган саволга мэриянинг транспорт бўлими раҳбарининг ўринбосари оператор тушган пулларни йўловчи ташувчи фирмаларга қайтариб беришини, улар эса ўз навбатида, ҳайдовчиларга қайтариб беришади деб жавоб берди.