Журналистлар мактаб ўқувчилари бу йил ўқий бошлашган янги китоблардан хатоларни аниқлашди. Таълим министрлиги китобларни нашр қилган нашриётни айблаб, босмахона эса айбни ҳампудратчига оғдариб қўйди.
12-октябрда «Кактус»нинг журналистлари мактаб ўқувчилари бу йил ўқий бошлаган география бўйича китобдаги хатолар бўйича материал чиқаришган.
Китобда кам деганда минг имловий ва матний хатоларни аниқлашган. Бундан ташқари, китобларда эскириб қолган географик маълумотлар бор.
Олтинчи синф ўқувчилари учун географи бўйича китоб 2018 йили чиқарилган. Китоб 47 мингдан ортиқ нусхада чиқарилиб, Таълим министрлиги эса уни мақуллаган.
Шундан кейин журналистлар бошқа янги китоблардан ҳам хатоларни топа бошлашган. Масалан, «24.kg»нинг журналистлари 5-синф ўқувчилари учун табиатшунослик бўйича ўқув қуролининг ҳар бир бетидан бир неча хатоларни топишган.
Сўнг нима бўлган?
Таълим министрлиги китоблардаги хатолар ҳақидаги илк маълумотла дарҳол реакция қилган. У ўша куниёқ китобни нашр қилган «Билим-компьютер» босмахонасини судга беришини билдирган.
Уч күндан кейин, 15-октябрда «Билим-компьютер» босмахонасидан матнни қирғиз тилидан рус тилига таржима қилишда пайдо бўлганини маълум қилишган. Асосан китобни уларнинг ҳампудратчиси «Инсанат» босмахонаси нашр қилган.
Лекин «Инсанат»нинг раҳбарияти билдирганидек, нашрга жўнатиш арафасида сўнги вариантни маъқулламаган ва у китоблар хатолар билан чоп этилгани учун ҳуқуқий жавобгарлик олмайди.
Натижада нима бўлди?
География бўйича китоб қайта чоп этилади. «Билим-компьютер» уни ўз ҳисобидан чиқаришга тайёр. Таълим министрлиги китобларни чиқаришдан олдин «кўп ҳам текширмаслигини» тан олди. Минстрлик келажакда бундай камчиликларга йўл қўймаслик учун нашрга юборишдан олдин китобларни мақуллаш тизимини киргизишни ваъда қилди. Янги китобларни «кучли ўқитувчилар» текширмоқчи.
Бу китобларда хатолар топилган илк вахият эмас. Февралди «Клооп»нинг мухбирлари физика бўйича мактаб ўқувчиларининг китобларидан нотўғри формулаларни ҳамда юзлаган имловий хатоларни аниқлашган.
2017 йили ноябрда Таълим министрлиги ўзининг техник комиссиясини техник-эксперт комиссиясига ўзгартириб, унга давлат тил бўлими ва Илмлар академиясидан икки ходимни бириктириб берган. Лекин бу янги китоблардаги хатоларга йўл қўйишдан сақлаб қололмагани кўриниб турибди.