Ҳисоб палатаси: молия министрлиги ўлканинг ташқи қарзини 637 млн сомга ўзгартириб кўрсатган

673

Ҳисоб палатаси Молия министрлигининг ташқи қарзи ҳақида маълумотларини қайта ҳисоблаб чиқиб, муассаса уни 637 млн сомга нотўғри кўрсатилганини аниқлаган.

Ҳисоб палатасининг маълумотига кўра, ҳозир ташқи қарз миқдори 280 млрд сомни ташкил қилади, Молия министрлиги эса 637 млн сомга хато қилинган. Бу ҳақда 12-октябрда палатанинг раиси Улукбек Марипов «Ата Мекен» фракцияси депутатларининг қошида билдирди.

Депутат Алмамбет Шикмаматов ташқи қарзнинг ўзгартирилишини «масъулиятсизлик» деб атади. «Бунинг бари министрликдагиларнинг пала-партишлиги сабабли бўлди», — деди у.

Бундан ташқари, Марипов Қирғизистон ташқи қарзларни ўз вақтида тўламай ҳамда грантларнинг ўзлаштирилишини кечиктириб, унинг важидан халқаро кредит берувчилар ўлкага жарима санкцияларини солаётганини қўшимча қилди.

Марипов  бунга «Таза Суу» лойиҳаси бўйича Қора-Болтадаги каналнинг қурилишини мисол қилиб келтирди. Унинг айтишича, қурилиш кечикаётганлигидан Қирғизистон 50 минг евро жарима тўлашга мажбур бўлган.

Ҳисоб палатаси давлат қарзини ўзгартириш факти бўйича Бош прокуратурага мурожаат қилди. Назорат органи Молия министрлигининг раҳбариятига ҳуқуқий баҳо бериши керак.