Нима учун министр ўринбосари Мамитованинг пенсия ҳақидаги фикри жаҳлни чиқаради?

806
Сурат: Лунара Мамитованинг инстаграмидан

30-сентябрда собиқ телебошловчи, ҳозирги Меҳнат министрининг ўринбосари Лунара Мамитова ўз инстаграмида 6-7 минг сом миқдоридаги пенсияга дунё айланса бўлишини ёзган (кейинчалик у постини ўнглаб қўйган).

«198.5 км² ердан [Қирғизистондан] бошқа ҳам ерлар бор. Тўплаган пулингни чиқар. Ҳа, ўша қора кунга деб аталганни. У йўқ бўлса айрим ишлаётган пенсионерлар нафақасидан йиққандек, тўплаб, сайёҳлик ширкатининг бирига бориб, орзусидаги бир давлатга бор. Мен шундай пенсионерларни биламан, ҳар йили саёҳат қилишади. Ҳаёт мазмуни...Генетик қашшоқликдан қутилиш ...», — деб ёзган у ўз постининг янги версиясида.

Мамитованинг шахсий саҳифасидаги пост янгиликлар учун мавзу бўлиб бериб, бу ҳақда Қирғизистоннинг деярлик барча онлайн нашрлари ёзиб чиқишди. Шундай қилиб бир жанжалдан кейин министрнинг ўринбосари кейингисининг, бу сафар пенсияларга боғлиқ низонинг, қаҳрамони бўлиб қолди, бўлганда ҳам Қариялар кунида.

Ижтимоий тармоқларда Мамитованинг билдируви («Саёҳат учун эртароқ пенсияга чиқсайдим») деган хазилдан бошлаб, вазифаси пенсионерларга ғамхўрлик қилиш бўлган амалдорнинг истеъфосини талаб қилишгача етган ёқимсиз  эмоцияларнинг чиқишига туртки бўлди.

Бу истеҳзоли ва қаҳрли твитларни ўқиб кўринг:

 

Статистикага қарши

Балки Мамитова тўғри айтаётгандир. Қирғизистонда пенсиясини тўплаб саёҳат қилган пенсионерлар бор бўлиши мумкин. Лекин масала расмий статистика министрнинг ўринбосари билан келишмаслигида бўлмоқда.

2017 йил маълумоти бўйича Қирғизистонда пенсиянинг ўрта миқдори 5,5 минг сомдан бир оз кўпроқ. Бу эса 4,4 минг сомлик тирикчилик учун керак бўлган минимум харажатдан у қадар ҳам кўп эмас, аниқроғи пенсионерлар очликдан, кийим-кечак етишмовчилигидан ёки иссиқлик йўқлигидан музлаб ўлмасликка имкон берган кўрсаткичнинг бўлгани ўртача 1100 сомга кўпроқ олишади.

Мале, Малдив Республикасининг пойтахти

Агар бир пенсионер бу ўртача статистикадаги 1100 сомни тўпласа, у ҳолда у бир ҳафтага яшаш ҳамда чиптаси энг арзон Малдив оролларига бора олади. Шунда ҳам бу пенсияга чиққандан кейин тўққиз йил ўтиб, 63 ёшдагина бўлади.

Масала ўрта статистикали пенсионер Малдив оролларига боргунга қадар яшамай қолиши мумкинлигида бўлмоқда. Сататистика эркак киши кўпинча юрак ёки онкология касаллари ортидан 67-68 ёшида вафот этишини айтмоқда (аёлларнинг эса Малдив оролларини кўришга имконияти бир оз кўп, улар ўртача 76 ёшгача яшашади, лекин ўлим сабаблари уларда ҳам шунга ўхшаш).

Пенсияга чиқиб ишлаш

Лекин, агар ўйлаб кўрсак, Мамитова ёзгани каби, пенсия олиб, айни вақтда ишласанг саёҳат қилиш мумкин.

Ҳақиқатда, агар пулни тежаб, минимум харажатга яшаб, ой сайин 1100 сомдан йиғиб, шундан кейин ҳар ой ўрта статистикадаги 15 минг сомни олсанг, у ҳолда Малдив ороллари яқинроқ бўлиб қолармиди?

Ҳам ҳа, ҳам йўқ.

Иллюстрациянинг муаллифи: Дарья Удалова

Мамитова ишлаган Меҳнат министрлигидаги ҳақиқат билан статистика пенсияга деярлик яшаш мумкин эмаслигини айтмоқда — эплаб жон боқиш мумкин, лекин ўзингни тўлақонли таъминланганман деб ҳис қила олмайсан, шу сабаблан пенсионерлар ярмининг бари айни вақтда ишлашга мажбур.

Қирғизистонда пенсионерга иш топиш осон эмас.  Бу ҳам оздек давлат ходимлари ва амалдорлар учун қонунийлаштирилган эйжизм бор. Агар ёшингиз 65дан тепада бўлса, унда сиз хизмат учун яроқсизсиз. Бир томондан  — бу ёшлар учун йўл очиш, бошқа томондан эса  — бу қариялар учун имкониятлар озлиги.

Албатта, агар кўпчиликнинг муаммосини нари суриб, минимум харажатга яшаган иши ва пенсияси бор муваффақиятли пенсионерни топиб кўрсак, у ҳолда Малдив оролларидаги арзон дам олиш 7 йилдан кейин имконли бўлади — шундагина Мамитованинг айтгани тўғри бўлиши эҳтимол.

Аммо министр ўринбосарининг айнан шу тажрибасизлиги, унинг айтганлари ва Қирғизистондаги қарияларнинг яшаш шартининг тўғри келмаётгани, ғазабни қайнатмоқда. Қариялар яқинки чет ўлкадан ташқари бошқа ерларга  онда-сонда чиқиб, қашшоқ яшаб, эплаб-сеплаб кун кечириб келишет.

Ҳозирча бизга эски теле бошловчининг чиройли гулни хидлаб, инстаграмдаги илҳомлантирувчи суратларини кўриб; генетик қашшоқликдан воз кечиб; ҳаёт қандай гўзал эканини қараб туришгагина тўғри келмоқда.

Рахмат, хурматли министрнинг ўринбосари, биз харакат қиламиз.

Малдив оролларига харажатларни ҳисоблашга Алексей Журавлёв  ёрдам берди.