Депутат Аида Касималиева Меҳнат министрлиги билан нима учун уришиб кетди?

775
Депутат Аида Касималиева ва Меҳнат министрининг ўринбосари Лунара Мамитова

Жогорку Кенешнинг депутати Аида Қасималиева Меҳнат министрлигининг амалдорлари оила аъзолари билан хизмат сафарларига борганини айтиб чиққандан кейин сиёсий баҳсларнинг бош қаҳрамонларига айланишди. Биз уларнинг тортишувининг тафсилотларини бир ерга тўпладик. Қасималиева Меҳнат министрлиги билан 24-сентябрда парламент йиғини вақтида очиқ баҳсни бошлади. Депутатнинг билдиришича, Бош прокуратура муассаса етакчиларининг чет ўлкага бўлган сафарларини текшириши лозим.

Қасималиеванинг айтишича, министр Таалайкүл Исакунова оила аъзолари билан 2017 йили февралда Саудия Арабистонига, 2017 йилнинг июнида Швейцарияга, 2010-йилнинг ноябрида Аргентина ва Россияга, бундан ташқари 2018 йили июлда Буюк Британияга борган.

Искакунова жавоб тариқасида Қасималиеванинг айтганларини инкор қилиб, бу борада бошқа ҳеч қандай изоҳ бермади. Исакунова кейинчалик барча айбларга қарши расмий жавоб беришини  «Клооп»нинг мухбирига айтди.

Қасималиева фуқароларнинг хатларига таяниб Исакуновадан ташқари чет ўлкаларга бюджет ҳисобидан министрнинг ўринбосари Лунара Мамитова ҳам борганини таҳмин қилди. Унинг айтишича, Мамитова 2017 йилнинг июлида қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассис билан бирга Италияга, 2018 йили майда эса Жаҳон банкининг кредит маблағлари ҳисобидан АҚШга ўқишга борган.

«Нима учун министрнинг ўринбосари давлат ҳисобидан ўқишга бориши керак? Нима учун кредит пулларига ўқишга бориши керак? Қирғизистоннинг бюджетига катта зиён етказилган», — деб ёзган Қасималиева ўзининг фейсбук саҳифасида.

Ундан ташқари, депутат Мамитовани шахсий мақсадлар билан Хитойнинг Хайна курорт оиласига бориши учун дипломатик паспортни ноқонуний қўлланганликда айблаган.

Ўз навбатида Меҳнат  министрлиги Мамитова 2016 йилнинг ноябрида хизматга тайинлангандан бери бюджетнинг ҳисобидан чет ўлкага фақат уч марта бориб келган деб билдирган.

Теледебатдаги баҳс

24-сентябрь куни кечда Қасималиева билан Мамитов НТС телеканалининг «Ар Тарап» ток шоусида учрашди.

Мамитова эфирдан Қасималиева иккиси синфдош эканини ва депутат ун билан болаликдан рақобатлашиб келаётганини билдирди.

Қасималиева эса Мамитованинг болалик давридан бери рақобатчи деган аргументини — бу «жиддий масалаларни бошқа йўналишга буриб кетиш харакати» деб билдирди.

«Клооп»нинг таҳририяти «очиқ бюджет» порталининг маълумотига таяниб ҳисоблаб чиқишича, Меҳнат министрлиги 2016 йилнинг сентябридан бошлаб 2018 йилнинг сентябрига қадар хизмат сафарларига 2,7 млн сомдан ортиқ маблағ сарфлаган.

Мамитованинг сафарлари

2017 йил сентябрь ойи: Италиянинг Туринига сафар.

Суратларга қараганда Мамитов халқаро меҳнат ташкилотининг тренингига қатнашган. Тренинг вақтида министрнинг ўринбосари Европанинг бошқа шаҳарларига ҳам борган: Венеция, Рим, Ницца, Монте-Карло ҳамда Милан. Сурат учун ёзилган изоҳларнинг бирида фойдаланувчилардан бири министрлик Мамитованинг сафарларига жуда кўп пул сарфлаётган ўхшайди деб хазиллашган. Мамитова унга жавоб тариқасида сафар харажатларини ўзи тўлаганини, бу вақтда қисқа муддатли таътилга чиққанини ёзган.

2018 йил февраль ойи: Германиянинг Франкфуртига сафар.

Суратлардан кўринишича Мамитова ижтимоий ҳимоя бўйича конференцияга иш сафари билан борган. У постларининг бирида тушунтиришича, сафар ҳаражатларини таклиф этган томон тўлаган.

2018 йил май ойи: Вашингтонга сафар.

Мамитова аҳолини ижтимоий ҳимояси бўйича Жаҳон банкининг конференциясига борган. Тадбирдан ташқари, министрнинг ўринбосари бир неча қизиқарли ерларга ва элчиликларга борган.

2018 йилнинг июль-август ойи: Хитойнинг Хайнан оролига сафар.

Суратларга қараганда бу иш сафари эмас, меҳнат таътили. Изоҳларда Мамитова саёҳат пули бюджетдан эмас, ўз ҳисобидан кетганини ёзган.

Нафақа пуллари важидан бўлган аввалги келишмовчилик

Қасималиева билан Меҳнат министрлигининг ўртасидаги алоқалар 2018 йилнинг бошидаёқ депутат ўзи ташаббус билан чиққан болалар нафақа пули ҳақидаги қонун лойиҳаси сабаб бузила бошлаган.

Ҳукумат ўшанда қонун лойиҳасининг матнини ва бу пасобияларни олувчиларнинг рўйхатини бюджетда маблағ етишмаслигига таяниб анчагина қисқартириб ташлаган.

Қасималиева ҳукумат томонидан ўзгартиришлар бўлгандан кейин қонуннинг маъноси ўзгариб, у янги ўзгартиришлар кучига киргунгидан ҳам ёмонлашиб кетганини билдирган.

Депутат меҳнат ва ижтимоий ривожланиш министрининг коррупция схемаларига  йўл очиши пособияларни тўлаш тизимини атайлаб мураккаблаштирмоқда деб айблаган.

Жорий йилнинг май ойида Қасималиева Исакуновани  министрлик лавозимидан олишни таклиф қилган, лекин унинг таклифи ҳукуматда қўлланмаган.