Қирғизистонда омбудсмен танланмоқда. Бу қанчалик аҳамиятли хизмат?

604

 

Қирғизистонда деярлик уч ойдан бери омбудсмен йўқ. Собиқ ҳақиқатчи Кубат Оторобаев суд ва ҳуқуқ тартибот органлари тизимида кескин ислоҳотлар бўлмаса фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мумкин эмас деб билдириб, истеъфога кетган.

Омбудсмен хизматига беш киши талабгорлигини кўрсатмоқда. Улар: премьер-министрнинг маслаҳатчиси Токон Мамитов, ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова, бош прокурорнинг собиқ ўринбосари Рискул Бактибеков, юрист Канатбек Азиз ҳамда омбудсмен институтининг собиқ ходими Маматурайим Момунов.

Умуман олганда хизматнинг ўзи қанчалик аҳамиятли?

Ҳуқуқ ҳимоячилари дерялик омбудсмен ҳам бўлишмаган

Омбудсмен — бу давлат ҳуқуқ ҳимоячиси. У бошқа давлат органларига нима қилиш кераклигини кўрсатувчи кучга ҳам эга эмас. Унинг вазифаси қонун бузарликларга эътибор қаратиш ва унинг олдини олиш учун давлат органларига таклиф ёки маслаҳат беришдан иборат.

Омбудсменнинг ўринбосари ГУлнара Жамгирчиева маҳаллий кенгашлар билан давлат органлари уларнинг таклифлари ва маслаҳатларининг 80 фоизга бажаришларини айтмоқда.  «Суд ҳокимиятида тўсқинликлар бор. Улар бизнинг таклифларни тўлиқ бажаришмайди», — дейди у.

Унинг айтишича, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш борасида тажрибали киши ҳақиқатчи бўлиши керак. «У биргина бизнигина эмас, чет эллик фуқароларнинг ва мигрантларнинг ҳам ҳуқуқларини яхши билиши керак. Республика бўйича ваўиятни билиши лозим», — деб тушунтиради Жамгирчиева.

Лекин омбудсменлик — бу сиёсий хизмат. Уни парламент бир неча номзоднинг ичидан овозларнинг кўпчилиги билан сайлайди. Хизматга у ёки бу номзоднинг келиши унинг профессионал малакасигагина боғлиқ эмас, аниқроғи депутатлар ҳам уни қанчалик яхши билишларига ҳам боғлиқ.

Қирғизистоннинг бутун тарихида тажрибали ҳуқуқ ҳимоячиси ҳақиқатчи бўлиб қолган ҳолат кузатилмаган. Охирги икки ҳақиқатчи Кубат Оторбаев ва Бакит Аманбаев журналист бўлишган. Турсунбек Акун обмудсменликка тайинлангунга қадар президентга қарашли инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиянинг раиси бўлган. Турсунбай Бакир уулу парламентнинг II чақирилишининг депутати бўлган.

Ҳуқуқ тартибот органининг ходими ҳақиқатчи бўла олади

Бу сафар ҳам омбудсмен танлаш айнан аввалгидек бўлиши мумкин. Бу хизматни эгаллаб қолиши эҳтимол бўлган талабгор  — Токон Мамитов. Бунга боғлиқ икки факт бор. Биринчидан, у президент Сооронбай Жээнбековга яқин (Мамитов Жээнбеков премьер бўлиб турган вақтда унинг маслаҳатчиси бўлган). Иккинчидан, унинг номзодини Қирғизистон социал демократия партияси (КСДП) кўрсатмоқда.

Лекин унинг номзодлигига барча ҳам рози эмас. Норозиликка Мамитовнинг таржимаи ҳоли сабаб бўлган. У деярлик умр бўйи куч органларида ишлаган, аниқроғи, Мамитов меҳнат йўлини 1980 йили Иссиқкўл вилояти бўйича Давлат хавфсизлик комитети (ДХК) бошқармасининг ходими қатори бошлаб, Қирғизистон мустақилликни эгаллагач эса ДХК ўрнига тузилган Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига (МХДК) ишга ўтган.

Бу факт куч органларига нисбатан шикоятлар сабаб ҳуқуқ ҳимоячиларини хавотирга солмоқда. Улар куч органлари ўзлари инсон ҳуқуқларини сақламай жиноятда гумондорларга нисбатан қийноқ қўлланишади деб ўйлашади. Мамитовга қаршиларнинг асосий аргументи куч органининг ходими инсон ҳуқуқларига боғлиқ муаммоларнинг барини тушунмайди ва муҳим масалаларни кўтариб чиқа олмайди деган важ бўлмоқда.

Мамитов ўзи эса куч органларидаги тажрибаси омбкдсменнинг ишида, аксинча, қайта яхши кўриниш деб айтмоқда.

«Мен ишлаган разведка органлари фуқаролари ва бутун мамлакатни ҳимоя қилиш устидагина ишлайди.[...] ДХКдаги ишим бўйича мен кўплаган жиноий ишларни олиб борганман. Далилларни йиғиб, судларга қатнашиб, у ерларда нутқ сўзлаб чиқар эдим», — деб билдирди у.

Шунингдек, у агар омбудсменликка сайланмай қолса хафа бўлмаслигини қўшимча қилди: «Агар ишонч кўргазишса, у ҳолда бор кучимни сарфлаб, бутун тажрибамни қўлланишга харакат қиламан. Агар сайланмасам, бундан хафа бўлмайман ҳам».

Охирги йиллари Мамитов хавфсизликка ва инсон ҳуқуқларига боғлиқ бўлмаган хизматларни эгаллаб келган. У 2014-2015 йиллари «Кыргызалтын» давлат идорасининг директори бўлган, 2016 йилнинг апрелидан бошлаб эса Қирғизистон халқалар ассамблеясининг раиси бўлган.

Бошқа номзодларнинг имконияти оз, лекин тажрибаси кўп.Карасартова — таниқли қирғиз ҳуқуқ ҳимоячиси. Бактибеков — Бош прокуратурада ишлаб юрганда қонуннинг сақланишини назорат қилган. Момунов — омбудсмен аппаратини бошқарган. Азиз — тажриба тўплаб юрган юрист (масалан, «Ата Мекен»нинг манфаатларини ҳимоя қилган).

Омбудсменга ҳукумат билан тортишишга тўғри келади

Қирғизистонда омбудсменларга кўп бор ҳукуматдагилар ва жамият учун муҳим масалалар бўйича тортишишга тўғри келади.

Кўп ҳолларда улар гап принципиал сиёсий масалалар ҳақида бўлаётганда бу тортишувда енгилиб қолишади. Оторбаевнинг вақтида Қирғизистон журналист Мурат Тунгишбаевни Қозоғистонга ўтказиб берган. Аманбаевнинг даврида жиноят қилигани тўғрисида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жазо тўғрисидаги қарорга қўл қўйилган. Акуннинг даврида ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжан Асқаров умбрбод озодликдан ажратилган. Бакир ўғлининг даврида эса Қирғизистон беш қочқинни Ўзбекистонга ўтказиб берган.

Қирғизистон бир неча халқаро конвенцияга қўл қўйиб, уни ратификациялаганига қарамай, ҳукумат доим ҳам талаб қилинган низомларни бажаравермайди.

Масалан, Қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ноинсоний жазолашга қарши конвенция кўп ҳам бажарилабермайди.

Натижада омбудсмен ўлканинг бош ҳуқуқ ҳимоячиси қатори ўз ишининг аҳамиятига қарамай, доим ҳам инсон ҳуқуқларининг сақланишиги таъсир кўрсата олмайди.

Ҳаммуаллиф: Камилла Халилова