Қозоғистоннинг Ташқи ишлар министрлиги (ТИМ) билришича, қозоқ ҳукумати Алмати аэропортидан қўшимча текширувларни ўтказмайди. «Клооп»нинг редакцияси нима учун қозоқ ТИМнинг янги баёноти ёлғон эканини тушунтиради.
Контекст: Қирғизистонликларни Алмати аэропортидан текшириш ҳамда сўроққа олиш 2017 йилнинг сўнгида бошланган. Дастлабки ойларда қирғизистонликлар Қозоғистоннинг Миллий хавфсизлик комитети (МХК) ходимларининг устидан шикоят қилишган. Қирғизистоннинг фуқаролари уларнинг қўпол муомиласига, телефон ва унинг ичида сақланган маълумотларни текширилаётганидан норози бўлишган.
2018 йил ёзида бир қатор эълон қилинган маълумотлардан кейин махсус хизмат текширувни енгиллатиб, силлиқроқ муомала қила бошлаган. Ўша вақтдан бошлаб МХКнинг ходимлари телефоннинг IMEI кодларини кўчириб олишаётгани важидан норозиликлар озайган.
Қирғизистоннинг ТИМи 2018 йили май ойида қирғизистонликларни текширишни «ошкора» деб атаб, Қозоғистон ҳукуматини бу нима билан боғлиқ эканини тушинтириб беришни талаб қилган. Қозоғистон уларни «терроризмга қарши кураш» деб изоҳлаб, лекин текширишни тўхтатмаган. Улар Ўзбекистоннинг ва Тожикистоннинг фуқароларига ҳам шундай муомала қилиб келади.
Нима бўлди? Қирғиз ТИМи ўз фуқароларидан янги шикоятлар тушгандан кейин 14-сентябрда Қозоғистоннинг элчисини чақириб, унга Қозоғистоннинг махсус хизматларнинг харакатларига нота топширган. Ундан уч кун ўтгандан кейин қозоқ ТИМнинг матбуот котиби Айбек Смадияров қуйидагиларни билдирган:
«Умумий олганда, қозоқ томон дунё давлатларининг бирор фуқаросига нисбатан махсус текширув ўтказмаганини тасдиқлаймиз. Қозоғистон Республикасининг давлат назорат ўтказиш бекатларидан ўтишда барча процедуралар халқаро низомга ва талабларга жавоб беради».
Бу баёнотда камида икки ҳақиқат бўлмаган маълумот бор.
№1 ёлғон: Қозоғистон ҳукумати «жаҳон давлатларининг бирорта ҳам фуқаросига нисбатан атайин текширувлар ўтказилгани йўқ» деб таъкидламоқда. Бу ёлғон.
«Клооп»нинг журналистлари одамлардан тўпланган кўрсатмаларига кўра Алмати аэропортидан қўшимча текширувна улар Қирғизистоннинг, Қозоғистоннинг ёки Ўзбекистоннинг фуқаролари бўлганлиги аниқлангандан кейин дуч кела бошлашганини ошкор бўлиб турибди.
Жаннат Турдумбаева 18-июлда Истамбул рейси билан Алматига келиб қўнган.
Унинг айтишича, фуқароларнинг бари чегара назорат залига ўтиши билан қозоқ
чегарачиларидан бири «Қирғизлар, қирғизларнинг бари бу ерга ўтинглар!» деб қийқира бошлаган.
Бунга ўхшаш воқеани Алматига учиб келган Қирғизистоннинг бошқа фуқаролари ҳам айтишмоқда. «Навбат кутиб турган ерга ходим келиб баланд овозда эълон қилди: Қирғизистон фуқаролари менинг орқамдан юринглар», — дейди Зарема Султанбекова.
Лекин қозоқ чегарачилари доим ҳам бундай эълон қилаберишмайди. Қирғиз фуқаролари бошқа йўловчилар билан бирга умумий навбатда турганда паспортларини кўрсатиш билан уларни аллоҳида хонага эрчитиб кетишган ҳолатлар бир қанча марта юз берган.
Ольга Труханова ўтган йилнинг кучайтирилган текширувларидан биринчи тўлқинига дуч келган. Шунинг учун у Қозоғистон махсус хизматининг ўзгача қўпол муомалага учраган.
«Ноябрда Киевдан учиб келдик. Узоқ навбат кутишда турганмиз. Лекин навбатимиз етиб қолганда бизни (кўлимизда паспортларимиз бор эди) чиқариб кетишди. Ўшанда дарров қандайдир хонага кириб чиқишимиз кераклигини айтиб огоҳлантиришди. Шундай қилиб у ерда ҳам навбатда туриб қолдик», — дейди у.
Ольга ва бошқа қирғиз йўловчилари махсус хизмат ишчиларининг қаттиқ тешириву ҳақида сўрашган. Улар текширув «терроризмга қарши кураш» деб тушунтиришган.
«Улар текшираётганда норози бўлдим. Менинг ғазабланганимни кўриб, “Ариза ёзишинглар мумкин” дегандек қилиб қўйишди. Паспортнинг барча саҳифасини суратга олиб, сўрашди: Қачон кетган эдинг? Қаерга? Нима учун? Нима иш қиласан? Қозоғистондан қачон кетасан», — деб хотирлади Труханова.
Ярим йил ўтиб, Ольга қайтадан Тбилисидан Алмати аэропортига учиб келган. Бу вақтда ҳам қайта айни сўров хонасига кириб чиқишга мажбур бўлган. Унинг айтишича, бу сафаргисида силлиқроқ муомала қилишган.
«Бу сафар ходимлар дарҳол хонага кириб чиқишимиз кераклигини айтишди. Хонадаги эркаклар юмшоқроқ муомала қилишди, паспортни қараб, Қозоғистоннинг ҳудудан қачон кетишимни сўрашди», — деб ҳикоя қилди Труханова.
Хулоса: Қозоғистоннинг ҳукумати атайин Қирғизистон фуқароларини текширмоқда. Тўпланган кўрсатмаларга кўра, чегарачилар ва МХКнинг ходимлари Истамбул, Киев ҳамда Тбилиси рейси билан Алматига келганларни текширишади. Бундан ташқари, Шанхайдан учиб келган қирғизистонликлар ҳам текширилган ҳолатлар бўлган.
МХК ходимлари сўнги ярим йилда ўзларини юмшоқроқ олиб юра бошлагани билан текширув факти ўзгаришсиз қолмоқда. Айни вақтда эса текширувлар навбати яна уюштирилган турда бўлмоқда.
№2 ёлғон: «Қозоғистон Республикасининг давлат назорат ўтказиш бекатларидан ўтишда барча процедуралар умумий халқаро қабул қилинган низомга ва талабларга жавоб беради» деган иккинчи тасдиғи ҳам ёлғон.
МХКнинг ходимлари қирғизистонликларни бесабаб қаттиқ текшириб, ўринсиз саволларни бериб, телефонларнинг IMEI кодларини ёзиб олиш билан уларнинг шаҳсий ҳаётига дахл қилишмоқда — бу ўз навбатида 1966 йили қабул қилинган Сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқлари ҳақидаги халқаро актни бузиш ҳисобланади. Қозоғистон ҳукумати бу ҳужжатларни 2005 йили ратификация қилиб, у 2006 йили кучга кирган.
Дилнура Нибиджан бир қатор халқаро низомларнинг бузилишини бошидан ўтказган Қирғизистон фуқароларидан бири. «Менга қаторма-қатор савол беришди — исминг нима, қаерда яшайсан,нима иш қиласан, Бишкекдаги манзилимни ёзиб олишди, телефонимни олишди, IMEI кодни кўчириб қолишди, Украинага нима мақсадда борганимни, у ерда яшаган еримни, нима қилиб юрганимни сўрашди», — дейди у.
МХК ходимлари турли вақтларда Тбилиси ва Киевдан Алматига учиб келган қирғиз журналистлари Савия Хасанова ва Нуржамал Жанибекованинг ҳам телефон IMEI кодларини кўчириб олишган.
Хулоса: Алмати аэропортида қирғизистонликларни сабабсиз ҳолда диққат билан текшириб, уларнинг телефонларининг IMEI кодларини кўчириб, сўроққа олган МХК ходимлари йўловчиларнинг шаҳсий ҳаётига аралашган. Бу халқаро низомларнинг бузиш бўлиб саналади.
Агар МХКнинг ходими ёки чегарачи ҳаддан ташқари кўп савол бериб, IMEI кодни сўраса нима қилиш керак?
Биринчи — текшираётганларнинг ҳужжатларини талаб қилиш керак. Юрист Эдил Эралиев МХК «жиноятларнинг олдини олиш учун» чет элликларнинг ҳужжатларини текширишга ҳақли деб айтмоқда. Агар МХКнинг ходими текширув хонасига ўтишни талаб қилса, рад этиб бўлмайди. Лекин ҳужжатларни талаб қилиб, сўроқ сабабини сўраса бўлади.
Эралиев МХКнинг ходими IMEI кодни (очилган иш ёки санкция йўқ бўлса) кўчириб қола олмаслигини, бундан ташқари, ўринсиз савол бера олмаслигини айтади. Чунки бу шахсий ҳаётга аралашиш бўлиб ҳисобланади. Бу судда шикоят қила олинувчи ҳуқуқий меъёрлардан ташқари харакатлар.
Лекин қирғизистонликлар кўплаган ҳолатларда судга мурожаат этишмайди. Чунки улар Қозоғистон ҳудудида транзит билангина бўлишади. Суд текширув ишлари учун эса вақт керак деб тушунтиради Нурбек Токтакунов.
У мазкур масалани ҳуқуқ майдонида эмас, сиёсий майдонда хал қилиш керак деб ҳисоблайди. Токтакунов қирғизистонликларни Алмати аэропортида текширув муаммосини қирғиз ҳукумати тўхтатиб қўя олар эди деб айтмоқда. Лекин у Қозоғистонга боғлиқ бўлгани сабабли хал қила олмайди.
«Улар “Бизнинг фуқароларга хурмат билан муомала қилинглар” деб айтиши керак эди. Бунинг учун эса [қирғиз] ҳукумати ўзини ва элини ҳурмат қилиши керак. Агар ҳукумат элини ҳурмат қилмаса, у ҳолда у қандай қилиб чет томоннинг ҳурматини қандай қозонар эди?» — деб савол ташлади Токтакунов.
Хулоса: Агар қирғизистонликлар шаҳсий хаётга бўлган ҳуқуқлари бузилди деб ҳисоблашса, у ҳолда судга мурожаат қилиши керак. Лекин буни бегона юртда қилиш — бу вақт (ва пул) сарфлаш дегани. Қирғизистонликларни текшириш бўйича муаммони ҳукумат хал қила олар эди. Лекин хал қила олмайди.
Қирғизистонликлар ижтимоий тармоқда МХК ходимларини уришганига қарамай ёзма ариза берганлар оз.
Қирғизистоннинг ТИМига қарашли ахборот департаментининг директори Муратбек Азымбакиев муассаса қирғизистонликлар номидан МХК ходимларининг Алмати аэропортидаги харакатлари билан боғлиқ кўп ҳам шикоят олмаганини «Клооп»нинг журналистига айтиб берди.
«[Аризалар] жуда оз тушди. Маълумот кимдир бирини [қаттиқ] текшириб, у киши ҳушини йўқотиб қолган ҳолатлардагина ижтимоий тармоқлардан чиқиб қолади. [Бироқ] қирғизистонликлардан [ТИМга] оммавий мурожаатлар тушмаган», — дейди Азимбакиев.
Бишкеклик Умай Арикова августда Қирғизистон фуқароларини йиғиб, Қирғизистоннинг ТИМига кўплаган шикоятларни жўнатишга харакат қилган. Лекин қозоқ МХКнинг сўроғидан ўтган юзлаган кишининг ичидан расмий аризани жуда оз кишигина ёзган.