Газета собиқ премьер-министрнинг номига нисбатан айбларга далилларни келтирмаган, лекин мавзу қизғин муҳокама қилиниб, маълумотни «Газпром» ўзи инкор қилишга мажбур бўлган.
«Кабар-Инфо» мақоласини 15-июлда эълон қилган, лекин унинг мазмуни ижтимоий тармоқда сўнги ой ичида қизғин муҳокама қилинганлигидан, уни Исақовнинг адвокати ҳамда «Газпром»нинг матбуот маркази рад қилиб чиққан.
Газета ўз мақоласида Исақов президент маъмурияти етакчисининг ўринбосари бўлиб турган вақтда «Газпром Кыргызстан» компаниясининг директор кенгашига ҳам аъзолик қилиб, «уларнинг манфаатларини ҳимоя қилган» деб ёзган.
«У хизмат вазифасини суистеъмол қилиб “Газпром Кыргызстан”нинг манфаатларини ҳимоя қилган, айни вақтда компанияни солиқлар ва бож тўловларидан бўшатган. Бу билан [Исаков] давлатга жиддий зарар келтирган», — деб ёзган газета.
«Кабар-Инфо»дан бу учун Исақов уч йил ичида ҳар ой 10 минг доллардан олиб турган деб ёзилган.
Газета ўз сўзлари учун ҳеч қандай ҳужжатли исбот келтирмаганига қарамай мавзу ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида қизғин муҳокама қилиниб, бошқа нашрлар ва экспертлар мақолага илова келтира бошлашган. Масалан, бу ҳақда юрист Кайрат Осмоналиев ҳам «Дело №» газетасига берган интервьюсида айтган.
КСДП «Кабар-Инфо»дан шикоят қилди
Сапар Исақов кирган Қирғизистоннинг социал-демократия партияси (КСДП) ОАВга тушган шикоятларни текшириш бўйича комиссияга мурожаат қилиб, «Кабар-Инфо» мақоласининг мазмунини журналистика этикасига тўғри келиш –келмаслигини текширишни илтимос қилган.
Комиссия КСДПнинг аризасини қабул қилиб, «Кабар-Инфо»нинг мақоласи журналистика стандартига тўғри келмайди деб қарор қилган.
«Материалда ҳеч бир далилчиў ва асоссиз равишда Исақовнинг жиноий иш қилиш эҳтимоли ҳақида тасдиқловлар борю Шу сабабдан, бизнинг назаримизга кўра, мазкур мақола журналисттик жамиятда қабул қилинган этика низомларини бузади», — деб хулоса чиқарган комиссия.
КСДПнинг расмий вакили Кундуз Жолдубаева газета мақола чиққандан бери икки ой ўтса ҳам маълумотга раддия бермаганини «Клооп»га айтиб берди.
«Биз раддия кўрмадик, улар кечирим ҳам сўрашмаган. Комиссия эса бир ой аввал қарор чиқарган», — деди у.
«Газпром» Исақов билан алоқани инкор қилди
«Газпром Кыргызстан»нинг матбуот котиби Асел Абикеева Исаков ҳеч қачон компаниянинг директорлар кенгашида бўлмаганини «Клооп»га билдирди.
«Қирғизистон Республикасининг бирорта ҳам давлатга қарашли, қонун чиқариш ёки суд ҳукуматининг вакили компанияни бошқариш органларида йўқ ҳамда бўлмаган ҳам», — деб билдирган компания ўзининг расмий баёнотида.
Собиқ премьер-министрнинг адвокати Нурбек Токтакунов «Газпром Кыргызстан» каби Россиянинг «Газпром» корпорациялари билан боғлиқ бошқа «Газпромнефть-Аэро Кыргызстан» компаниясига мурожаат қилган. У ердан юристга Исақов 2011-2015 йиллари директорлар кенгашининг таркибида бўлганини айтиб, лекин бунинг учун маош олмаган деб жавоб беришган.
Исақовга қарши иш
Исаков премьер-министрлик хизматида 2017 йилнинг августидан 2018 йилнинг апрелигача бўлган. Бу хизматга у президент Алмазбек Атамбаевнинг вақтида келган. Ҳозир Исақов Бишкек Иссиқлик электр марказини (ИЭМ) янгилаш вақтидаги коррупция иши бўйича айблар важидан қамоқда.
У президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимининг етакчиси бўлиб турган вақтда ИЭМни таъмирлаш учун пудратчини танлашда «чет эл компаниясининг манфаатларини ҳимоя қилган» деб айбланмоқда.
Исақов ўзига қарши ишни «умуман ҳаддан ошиш» деб атаган.
2018 йили майда депутатлар комиссияси Бишкек ИЭМни 386 млн долларга модернизация қилиш қиймати қимматлатилган, бу ишларни бажарган Хитойнинг ширкати эса таъмирга кетган пуллар бўйича деталли ҳисобот бермаган деган хулоса чиқарган.