«Айбимни тан оламан. — Қисманми? — Ҳа». Бурулайнинг иши бўйича милиционерлар устидан биринчи суд қандай ўтди?

710

Бурулайнинг отаси ва онаси Турдали ҳамда Гулсара Кожаналиевалар ўз адвокати Эсения Рамазанова (ўнгда) билан 11-сентябрда суд йиғинида. Сурат: Айсимбат Токоева/Kloop.kg

29-майда Чуй вилоятининг Жайил район милицияси бўлимида 19 ёшдаги Бурулай Турдали қизи пичоқланиш оқибатида вафот этган. Унинг ўлимига йўл берган мазкур бўлимнинг милицияонерлари устидан биринчи суд йиғини қандай ўтганини айтиб берамиз.

11-сенбярь эрталабки соат 10:00, Қора Болтадаги ЖАйил район суди. Суд йиғинининг зали жуда кичкина бўлганидан марҳум Бурулайнинг оиласи ва судланаётган маҳаллий ИИБнинг собиқ милиционерлари ёнма ён ўтиришибди.

Икки адвокат билан судланаётганинг бири кечикиб келганидан суд бир соатдан кейингина бошланди. Беш судланувчи билан уларнинг адвокатлари соат 11:00га йиғилишди.

Жабрланувчи томоннинг номидан Бупулайнинг  ота-онаси Турдали ҳамда Гүлсара Кожоналиевлардан ташқари унинг опалари ҳам келишган.

Судга ишончсизлик

Мажлиснинг бошида Бурулай оиласининг адвокатлари Назира Абдумуминова билан Эсения Рамазанова суд ва прокуратурага ишонч кўрсатмаслик қарорини қабул қилишди. Улар суд билан прокуратура тарафидан текшириш адолатсиз бўлади деб хавотирланиб, ишни Бишкекка ўтказиб беришни илтимос қилишди.

«Жиноят иши бўйича ўтаётганларнинг бари  [Жайил районида] яшаб, турли хизматларда ИИМ органларида ишлашган», — деб тушунтирди Рамазанова. Унинг ҳамкасблари тергов вақтида милиция бўлимидан кузатув камераларининг ёзувлари ўчирилганини қўшимча қилди.

«[Улар] милиция ходимларининг алоқасини тасдиқлаб бера олар эди, шунчаки масъулиятсизлик эмас, бошқа жиноий харакатларни ҳам», — деб тушунтирди Абдумуминова Бишкекда яшаган Бурулайнинг отасига соғлиғи сабабли судга Қора Болтага келиб кетиш қийин бўлаётганини қўшимча қилиб.

Собиқ милиционерларнинг адвокатлари эса бу илтимосни рад қилишни сўрашди.

«Бугун суднинг биринчи мажлиси. Қандай қилиб сиз судьянинг нохолислиги ҳақида айтишингиз мумкин?  [Судланувчилар] милиция органларида ишлашган — бу дегани улар прокурорни ёки судьяни назорат қилишини билдирмайди,  — деб жаҳлланди улардан бири Урмат Чирмашев, бир маҳалда кутилмаган ердан ҳимоя қилаётган одамлар ҳақида сўз давом эттириб.  — Улар масъулиятсизлик қилиб, кузатув камераларидаги  [ёзувларни] ўчириб ташлашган  — бу мазкур билдирувга алоқадор эмас».

Судья Акилбекова барча тарафларнинг фикрини тинглаб чиқию, танаффус эълон қилиб, маслаҳат хонасига кетиб қолди. Бурулай оиласининг адвокатлари агар илтимос қаноатлантирилмаса нима қилишларини муҳокама қила бошлашди. Уларнинг муҳокамасини қизнинг отаси қунт билан тинглаб, онаси эса қарорни хавотир билан кутиб ўтирди. Судланаётганларнинг адвокатлари бу вақтда девор ортида сигарет чекувчи ерда сўзлашиб, кулишиб туришди.

Судья ўйланиш учун бир соат кетказиб, қайтиб келгандан кейин ишни Бишкекнинг Аламудун район судига ўтказиш ҳақидаги илтимосни қаноатлантириш учун асос етарли эмас деб рад этди.

Бурулайнинг оиласи ва унинг адвокатлари норози. Улар қайтадан судьяга ишонсизлик кўрсатиш ва уни четлатиш кераклиги ҳақида айтишиб, лекин уларнинг бу илтимоси рад этилди.

Бурулай Турдали қизи

«Айбимни тан оламан»

Охир-оқибатда суд ишга киришди.

Прокурор Турдумаматов судланаётганларга «масъулиятсизлик ҳамда вазифаларини тўлиқ бажармаслик» деган айбларни тинглатди. Шу сабаб боис одам ўлдириш бўйича айбланаётган Марс Бодошов милиция бўлимидан Бурулайга пичоқ билан ҳужум қилган.

Судья судланаётганлардан айбини бўйнига олиб –олмаслиги ҳақида сўради. Собиқ терговчи Эржан Кадишев айбини тан олишдан бош тортиб, унинг ҳамкасби эса, собиқ катта инспектор Замир Айткожоев айбини тан олди.

«Бўйнимга оламан», — деди у.

«Қисманми?» — деб ўргатилгандай савол бери судья.

«Ҳа», — деб жавоб берди Айткожоев.

Унинг ортидан айбларини қисман Мирлан Макеев, Ильич Иманалиев ҳамда Замир Байтереков бўйнига олишди.

Бундан кейин суд гувоҳларни, жумладан Бурулайнинг отасини ҳам сўроқ қилиши керак эди, лекин жабрланган тарафнинг адвокатлари мажлисни Бишкекдаги бошқа мажлис важидан бошқа кунга жилдиришни илтимос қилишди.

Томонлар мажлисни 24-27-сентябрда давом эттиришга рози бўлишди.