Бишкек шаҳар кенгашининг кўпчилик коалицияси мэрлик хизматига Азиз Суракматовни кўрсатди. Шаҳар кенгаши мэрни 8-августда сайлайди.
Суракматовнинг номзодлигини Қирғизистон социал-демократик партияси (КСДП) кўрсатиб, кўпчилик коалициянинг қолган фракциялари уни қўллашди. Бишкек шаҳар етакчисини сайлаш 8-августда ўтади.
Ҳозирча Суракматов мэрлик хизматига ягона номзод. Шунингдек, ўз номзодлигини 31-июлга қадар шаҳар кенгашининг бошқа фракциялари ёки премьер-министр ҳам таклиф қила олади.
Суракматов бунга қадар мэрияда Бишкек бош архитектурасининг раҳбарлик хизматигда ишлаган, бундан ташқари, у икки йил Бишкек шаҳар кенгашини бошқарган. 2010 йили Суракматов «Ата Журт» фракциясидан парламентнинг V чақирилишида депутат бўлиб келган.
Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимов 19-июлда истеъфога чиқарилиб, ўша куннинг ўзида Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети уни коррупцияга гумондор қатори қўлга олган. Ибраимов уч жиноят ишининг фигуранти бўлмоқда. Бу ҳақда бу ердан ўқий оласиз.
Ибраимов — Қирғизистонда юқори лавозимни эгаллаган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг охирги тарафдори эди. Ибраимовгача ўз лавозимидан экс-премьер-министр Сапар Исаков, бош прокурор Индира Жолдубаева, МХДКнинг етакчиси Абдил Сегизбаев ҳамда президент аппаратининг раҳбари Фарид Ниязов кетган. Сапар Исаков ҳам коррупцияда айбланиб тергов изоляторига қамоққа олинган.