2000-йиллардаги қирғиз рэп юлдузлари ҳозир қаерда?

1163
AP Band гуруҳининг аъзолари ҳозир шундай кўринишда. 2000 йиллари улар турли гуруҳда – AP Clan ва Wild G’s куйлашар эди. Сурат: Данил Усманов Kloop.kg учун

«Акапелла», «312», МС Мара ҳамда AP Clan — 2000 йилнинг ўрталарида улар одатдаги қирғиз поп мусиқасидан фарқли бўлган, қирғиз тилида олдингилардан бўлиб реп ижроқ қилиб чиққан юлдузлари бўлишган. Метин Жумагулов улар қандай қилиб рэпга келиб, ўн йилдан ортиқ муддат ўтгач нима билан шуғулланишаётганини билиб қайтди.

«Куйлаб юрган вақтимизда клублар лиқ тўлар эди. Блютуз пайдо бўлиб, портлаш бўлди  — ҳамма трекларни бир-бирига ўтказа бошлашди. Бу учун у бу нарсани жиддий олиб кетиш кераклигини англатган белги бўлди», — деб хотирлайди AP Clan гуруҳининг собиқ аъзоси Рашид Сарбагишев.

2000 йилнинг ўрталарида Бишкекда хип-хоп маданияти оммавийликнинг чўққисида эди: маҳаллий рэп ижрочиларининг қўшиқлари ҳар бир телефондан янграб турган. Кечаги оддий бишкеклик йигитлар реэперларга, чинакам маҳаллий юлдузга айланишган. Улар ўлка бўйлаб гастролга чиқиб, қўшни Қозоғистонга ҳам таклифлар олиб туришган.

Рэпчилар бир эмас бир неча бор Спорт саройида мухлис тўплаб, ўрин етмай қолганлар эса уларни тик туриб тинглашар эди.

Бир неча йилдан кейин бу тўлқин пасая бошлади. Рэперларнинг кўпчилиги мусиқий бўлмаган мутахассисликларни танлаб кетишган. Мусиқа оламида ўша вақтдаги ўнлаган юлдузлар орасидан саноқлиларигина қолди.

Ёшларнинг олдинги кумирлари ўсиб, топ-менежер, банкир ва маркетолог бўлиб кетишган.

Марат Торалиев. Сурат: Данил Усманов Kloop.kg учун

МСдан молия ходимлигига

Марат Торалиев Амстердамда яшаб, ишлаётганига бир йил бўлиб қолди. У «Билайн» мобиль операторининг молиячиси ва маоши ҳам кўп.

Лекин у 10 йиллар аввал МС Мара исми билан машҳур эди. У Иссиқкўлдаги дам олиш (MC Мара ва «312» — «Ари-Ури») ҳақида хазил ҳамда муҳаббат (MC Мара ва MKD — «Рядом») ҳақида романтик қўшиқларни куйлар эди. Торалиев тез-тез ўлканинг биринчи КТР (ҳозирги КТРК) телеканалида хит-парадларда кўриниб турар эди.

Марат қирғиз рэперларининг «иккинчи тўлқинидан» чиққан. Биринчи гуруҳдагилар эса — жиддий матн билан чиққан AP Clan ҳамда Kiggaz каби гуруҳлар эди. «Иккинчи гуруҳдагилар» эса хазил матн ва серенадаларни олиб келишган.

«Ҳеч кимимизда мусиқий билим йўқ эди. Биз нота ва сэмплар билан музика тузувчи Fruity Loops дастурини қўлланар эдик. У дастур Fruity Loopsнинг янги чиқаётган версияси бўлиб, деярлик барча қўшиқларни овоз чиқариб ёздирардик. Ўзимиз мустақил ўрганардик, шу сабабдан треклар сифатсиз эди. У вақтда кўп нарсани билмас эдик да», — деб эслайди Торалиев.

Радиолар 2003 йили AP Clan ва Kiggazнинг қўшиқларини бера бошлаганда, Торалиев «иккинчи тўлқин»нинг «Акапелла» ҳамда «312» гуруҳларидан ҳам ўзиб, ўз трекларини ёздирган.

Торалиевнинг айтишича, ижоддаги муваффақиятлари уни қизларнинг орасида машҳур қилиб, йигитлар эса биргаликда дам олишни таклиф қилишар эди.

Университетни тугутгандан кейин Торолиев мусиқа соҳасидаги ижодни ташлаб, АҚШга кетган.

Кейин у дастурчи мутахассиси бўлиб, Буюк Британияда «Кока-Кола» компаниясида ишлаб, ўқиб ҳам юрди.

«Мени ҳозир ҳам ўзим билан тенгдош одамлар таниб, эслаб қолишади. Масалан, мен ишда юқори лавозимни эгаллаб тураман, кейин менга келиб "Сиз рэпер эжингиз а" деб айтиб қолишади. Компанияда инсонлар билан кўп танишишга тўғри келади, шунинг учунми таниб қолаверишади. Ҳозирда ўзимни рэпер қатори эмас, молиячи қатори танитишни истасам ҳам, мени барибир МС Мара деб эслашади», — дейди у.

Дастан Аракеев. Сурат: Данил Усманов Kloop.kg учун

Серенада муаллифидан маркетологга

Дастан Аракеевнинг маркетинг йўналишида ишлаётганига кўп бўлди, бу тармоқни у 10 йил аввал танлаб олган. Дастан университетни реклама менежменти мутахассислиги бўйича битириб, кейинчалик хусусий графика ҳамда веб-дизайн студиясини очган.

Бироқ 2000-йилларнинг ўртасида унинг ҳаёти бошқача эди. Чунки, у «312» деб аталган рэп гуруҳининг аъзоси эди.

Ҳозирда мазкур гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам музика борасида ишламайди.  Аракеевнинг акаси Элдан ўзининг инвестиция компаниясини очган бўлса, укаси Бакит эса кўчмас мулк билан ишлайди.

«312» ўзининг энг машҳур «Ари-Ури» қўшиғини МС Мара билан биргаликда ёздирган. Бу гуруҳга ўша йиллардаги машҳур қўшиқ, гитара билан Бишкекнинг «Каникейлари»га бағишлаб куйланган «To My Angel» қўшиғи ҳам доҳил.

«312» гуруҳи ўзининг илк қўшиқларини квартирада, компьютер дастурлари саволида ёздирар эди. Ундан кейин улар ижарага студия олиш учун пул йиға бошлашган.

«Ота-онам [менинг рэп ўқиётганимда] биринчи марта тинглаганда қувонишмаган. Бизнинг оилада қўшиқчилар бўлмаган, сен эса мусиқачи бўлмоқчисан, кейин оилангни қандай боқасан дейишган. Машҳур қўшиғимиз концерт ва гастролларгача давом этиб, ундан кейин яқинларимнинг фикрлари ўзгарди. Менимча қўшиқларимиз уларга ҳам ёқиб қолган бўлса керак», — дейди Аракеев.

У 2007 йили рэпнинг оммавийлиги сусая бошлаганда гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳамда МС Мара билан бирга АҚШга кетиб қолган. Икки йилдан кейин Дастан Қирғизистонга қайтиб,  веб-дизайнга қизиқиши орқали маркетолог бўлиб ишлай бошлаган.

Лекин у музикани тўлиқ тарк этмади. Аракеев ҳам Марат Торалиев каби музикага яқин бўлганидан онда-сонда трекларни ёздириб туради. жаздырып турат.

Аракеев «312» гуруҳининг кўп қўшиқларини ҳозир тингласа қулоқни чарчатишини тан олди. Ўша қўшиқларни «сифатлироқ» бўлишини исташини яширгани йўқ.

Бакит Туратбеков. Сурат: Данил Усманов Kloop.kg учун

 «Кыргыз Ниггаз»идан тадбиркорликка

Мирлан Шанканов ММА (қоидасиз кураш) курашчиларини тайёрлаш устида ишлайди. Унинг Бишкекда ҳусусий иши бор: курашчилар клуби ва фитнес марказ.

Шанканов 2000-йиллари Kiggaz гуруҳида рэп ўқирди. Уларнинг ижросидаги қўшиқлар йирик концерт залларини тўлдириб турган. Ҳозир у санъатга қайтишни истамайди.

Kiggaz расмий альбом чиқарган биринчи қирғиз хип-хоп лойиҳаси бўлиб ҳисобланади. Улар репни рус ва қирғиз тилларида тенг ўқишарди.

Рэп гуруҳи ўз мусиқасини максимал турда сифатли қилиш учун қўшиқларини студияда ёздириб турган.

«Қўшиқларни студияда ёздирганимиз фойдали бўлган. Биз расмий альбом чиқарганларнинг биринчиоаримиз деб айтсак бўлади. Биздан аввал AP Clan чиқа бошлаган, уларнинг треклари радиоларда янграй бошлади. Шундан кейиноқ илк трекни ёздириб чиқардик. Барча хит парадларнинг илк бешлигида биз турар эдик», — деб хотирлайди собиқ рэпер.

Гуруҳ биргина Қирғизистонда эмас, МДҲ давлатларида ҳам машҳур бўлишни истаган. Қайсидир бир даражада улар бу мақсадига эришган. Kiggaz аъзоларининг эслашича, «Малява» қўшиғини Россияда, иккинчи альбомини эса Қозоғистонда тинглашар эди.

«Иккинчи альбом асосан тижорий йўналишда бўлган. Биз ҳар бир матн устида диққат билан ишлардик: қандай сингдириш керак, қандай куйлаш керак, қайси аудиторияни қамраш зарур», — деб эслади Шанканов.

Рэпернинг ўзига гуруҳнинг илк ижод намуналари кўпроқ ёқади. Унинг айтишича, бу қўшиқлар «юракка яқин, аччиқ ва чинакам».

AP Band гуруҳи. Чапдан ўнгга — Рашид Сарбагишев, Камил Усупбаев ва Бахтияр Турдубеков. Сурат: Данил Усманов Kloop.kg учун

Кландан бандага

Рашид Марказий Осиёдаги Америка университетининг аввалги биноси олдида (эски майдон) туманда турибди. Бу вақтда Камиль машина билан тунги Бишкекда келаётган бўлади. Айни вақтда Бахтияр шаҳар марказиинг қайсидир бир ерида камерага тик боқиб турибди

Бу  AP Band гуруҳининг «Город Б» гуруҳи қўшиғига клипи.

AP Clan гуруҳининг аъзоси қатори машҳур Рашид Сарбагишев 90-йилларнинг охиридаёқ рэп куйла бошлаган. Маҳаллий рэпперлар доимо 8-кичик районда жойлашган «Паладин» клубига йиғилиб туришар эди.

Болаларнинг 70-мактабда «овоз ёзиш студияси» ҳам бор эди. Ҳар бир трек магнитофонга ёздирилган. Бир кассетага фонограмма қўйилиб, иккинчисига эса «минис»нинг устига овоз ёздирилган. Албатта кейин қўшиқни ўзгартиришнинг иложи бўлмай қоларди.

Рэп гуруҳи ёпилиб қолгандан кейин Сарбагишев 2008 йили Афғонистонга кетиб, икки йилдан кейин келган. Қайтиб келгандан кейин у гуруҳни қайта йиғишга қарор қилган. AP Bandга (янги гуруҳ) ўзидан ташқари Камиль Усупбаев ва Бахтияр Турдубеков ҳам кирган.

***

2018 йили Қирғизистонда рэп қайтадан оммалаша бошлади. AP Bandдан ташқари «ТроеРазных» ва «Заманбап» деган номдаги таниқли гуруҳлар бор. Унинг аъзолари: Баястан, Бегиш ҳамда Каспер. Улар қирғиз тилида рэп ижро қилишади.

Ҳозирги қирғиз рэперларининг клиплари сифатли, уларнинг клиплари баъзан рус телеканалларида ҳам кўрсатилиб қолади. Улар баттл уюштириб, КТРК ва радионинг ёрдамисиз ҳам машҳурликка эга бўлиб келишмоқда. .

Лекин YouTubeга киргизилган 2000 йилларнинг қўшиқлари ҳали ҳам шарҳлар тўпламоқда:

«Қаердасизлар?»;

«Янги қўшиқлар қачон чиқади?»;

«Сизлар зўрсизлар»;

«Ностальгия»;

«Мен ҳозир ҳам барча сўзларини ёддан биламан».

Муҳаррирлар: Айдай Иргебаева, Дмитрий Мотинов, Бектур Искендер